The Sun нашри хабарига кўра, «Челси» «Манчестер Сити» томонидан ортиб бораётган қизиқиш фонида Педро Нетонинг трансфер нархини 70 миллион фунт стерлинг қилиб белгилади.
Португалия терма жамоаси аъзоси Премьер-лигадаги таъсирли мавсумдан сўнг «Сити»нинг ҳужум чизиғи учун асосий нишонларидан бирига айланди.
Хабарда айтилишича, «Сити» устози Энцо Мареска илгари «Челси»да бирга ишлаган Нетони ўз жамоасида кўришни шахсан хоҳламоқда.
Шунингдек, «Милан» ҳам вингернинг вазиятини кузатиб бораётгани айтилмоқда. А Серия клуби трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Рафаэль Леау жамоани тарк этган тақдирда Нетони унинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмақда.
Ўтган мавсумда Нето Премьер-лигада 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Хабар қилинишича, «Челси» трансфер ойнаси ёпилгунча 70 миллион фунтга яқин таклиф тушса, сотув вариантини кўриб чиқишга тайёр.













