“Лахвия” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининнг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози Микаэль Лаудруп ва ярим ҳимоячи Абдулраҳмон Муҳаммад иштирок этди.
- “Бунёдкор” билан баҳсга яхши тайёрландик. Рақиб жуда кучли жамоа. Гарчи Тошкентдаги баҳсда кичик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, “Бунёдкор” бизга етарлича ташвиш туғдирганди. Шунинг учун ҳам эртага бизга осон бўлади, деб ўйламайман. “Бунёдкор”ни “плей-офф” босқичида Осиёнинг бугунги кундаги грандларидан бири “Ал-Жазира”дан устун келганди. Аслида жамоа кўрсатаётган ўйин жуда яхши. Лекин ўзбекистонликларга бироз омад етишмаяпти. Буни уларнинг нафақат бизга қарши ўтказган ўйини балки рақибни ўрганиш жараёнида “Персеполис” билан баҳсдаги ҳаракатларини ҳам билганим учун гапиряпман. Яна қайтариб айтаман, эртага бизни катта синов кутиб турибди. Биз Қатарда чемпионлик остонасида турибмиз. Лекин Чемпионлар лигасида ҳали ғолиб чиқишга тайёрмиз, дея олмайман. Қатар чемпионати секин-аста кучайиб бормоқда. Лекин ҳали Осиёнинг энг кучли лигасига айланиб улгурмади, - дейди Микаэль Лаудруп.
- Қатар чемпионатида кўрсатган сўнгги ўйинимиз мухлисларни ранжитди. Эртанги баҳсда ғалаба қозониб, ишқибозларимизга яна хурсандчилик улашишга ҳаракат қиламиз. “Бунёдкор” тўсиғидан ўтиб олсак, гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз кескин ошарди, - дейди Муҳаммад Абдулраҳмон.