"Краснодар" яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия чемионатининг 22-турида "Рубин" устидан қозонилган меҳмондаги ғалабадан сўнг (2:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Албатта, учрашув натижаси ҳаққоний бўлди. Биз яхши ўйнадик, айниқса, иккинчи бўлимда. Охирги тўрт учрашувда ғалаба қозонган "Рубин"ни мағлуб этганимиз, янада ёқимлироқ бўлди. Бизга ҳам ғалаба керак эди. Бу олти очколик ўйин эди.
Иккинчи гол билан бўлган вазиятни мен кўрмадим. Буни назорат қиладиган ҳакам бор эди", - дейди Одил Аҳмедов.