"Ал Айн" ва "Пахтакор" жамоалари учрашувидан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийи матбуот анжуманида ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтишди. Дастлаб саволларга "Пахтакор" бош мураббийи Самвел Бабаян жавоб берди.
Самвел БАБАЯН (“Пахтакор” бош мураббийи): - Ўйин мухлисларга завқ улашди деб ўйлайман. Натижа баҳсга мос бўлди деб ўйлайман, баъзи ҳолатларда биз ташаббусга эришиб, гол уриш учун қулай вазиятларни юзага келтирдик. Шогирдларимга улар характер кўрсатгани учун миннатдорчилик билдираман. Улар замонавий футбол талабларига хос ҳаракат қилишди. Агар етакчиларнинг жароҳати бўлмаганда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.
Биз олдинга қараб қадам ташлашда давом этамиз ва шунга интиламиз. Менимча, минтақада бизнинг гуруҳ энг кучли. Ҳар бир жамоа кейинги босқичга чиқиш учун имкониятга эга. Кейинги беллашувларда мухлисларимизга ёқадиган чиройли ўйин кўрсатишга уринамиз. Бугун бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун уларга жамоа номидан раҳмат айтаман.