“Барселона”нинг бельгиялик марказий ҳимоячиси Томас Вермален тўлиқ соғайган ва ўйинларда майдонга тушишни бошлаши мумкин.
У айни вақтда умумий машғулотларда шуғулланмоқда.
Томас Вермален мавсумнинг асосий қисмини ноябрь ойида тиззасидан олган жароҳати туфайли ўтказиб юборди ва биронта учрашувда ҳаракат қилмади.
Эслатиб ўтамиз, бу футболчи ўтган йили, ёзги трансферлар вақтида Лондоннинг “Арсенал” жамоасидан 19 миллион евро эвазига сотиб олинганди ва Карлес Пуйолнинг ўрнини эгаллаши кутилаётганди.
“Барселона” футболчилари кейинчалик унинг соғайишини тилаган ҳолда, ўйинлардан бирида уни қўллаб-қувватлашларини билдирувчи ёзувлар туширилган футболкада майдонга тушиб келишганди.