"Реал" клуби ўз вақтида "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес хизматларига қизиққан. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди.
"Ҳақиқатдан ҳам "Реал" менга қизиққан эди. Аммо мен ""Барселона"ни орзу қилар эдим. Бу клубга ўтишим ҳақида эшитгач, нима қилишим ҳақида иккиланишлар бўлмаган. Тўғрисини айтсам, ҳеч қачон "Барселона"дан таклиф бўлади, деб кутмаган эдим.
Жамоамиз ўйини ҳақида гапларни эшитар эканман, ҳайрон қоламан Одамлар "Барса" ижросидаги "тики-така" ва чиройли, томошабоп ўйинга ўрганиб қолишган. Аммо сенга қарши ўйнаётган жамоа ёпиқ футбол кўрсатса, бошқача ўйнашингга тўғри келади", - дейди Суарес.