"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Эшли Янг Англия терма жамоасининг Евро-2016 саралашида Литвага қарши учрашувга (4:0) ва Испания билан ўртоқлик учрашувига (1:1) чақирилмаганидан хафа эканлигини яширмади.
"Рой Ходсон билан ҳеч қандай боғланмадим. Терма жамоада ҳар доим ўйнани хоҳлашим маълум. Тўғрсини айтаман, терманинг охирги ўйинларига чақирилмаганимда бироз ранжидим. Энди "МЮ" учун яхши ўйинлар кўрсатиб, термага чақиришларига умид қиламан", - дейди Янг.
29 ёшли футболчи бу мавсум премьер-лигада 19 учрашув ўтказиб, 1 гол урган ва 1 голли узатма оширган.