Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Азамат Абдураимовнинг “орзулар жамоаси”

Баҳо:
+ | -

Ўз вақтида ўзбек футболининг ёрқин ўйинчиларидан бири бўлиб, шу пайтгача терма жамоамиз томонидан қитъа миқёсида эришилган ягона совринни қўлга киритилишига катта ҳисса қўшган Азамат Абдураимов ўзининг “орзулар жамоаси”ни тузиб чиқди.

Биз фаҳрий ҳужумчига -ўзбек футболида сўнги 20 йилликда тўп сурган футболчилардан терма жамоа тузиш имконияти бўлса кимларни танлаган бўлардингиз?,- дея мурожаат қилдик. Азамат ака узоқ таҳлилларидан сўнг - агар имконияти бўлиб қуйидаги футболчилардан иборат таркиб йиғилса дунёнинг энг кучли жамоалари билан бемалол беллашса бўлар эди, дея жавоб берди.

Танишинг, Азамат Абдураимовнинг сўнги 20 йилликдаги ўзбек футболчиларидан ташкил топган “орзулар жамоаси”:

Дарвозабон: Юрий Шейкин (Павель Бугало)

Ҳимоячилар: Виталий Денисов, Фарҳод Магаметов, Андрей Фёдоров, Февзи Давлетов

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Миржалол Қосимов, Сергей Лебедов

Ҳужумчилар: Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов, Максим Шацких

Заҳира: Сервер Жепаров, Илҳом Шарипов, Жасур Хасанов(катта)

символическая сборная Узбекистана

Эътибор берган бўлсангиз асосий таркибнинг саккиз нафар ўйинчиси бир пайтлар Осиё ўйинларида Азамат Абдураимов билан бирга тўп сурган “юлдузли таркиб”дан танланган. Азамат ака жамоасида айни пайтдаги миллий термамиз аъзоларидан Одил Аҳмедов ва Виталий Денисовларга ҳам жой топилди.

Мана шу жойда йўл қўйилган нонсенсга тўҳталиб ўтамиз: фаҳрий футболчимиз асосий таркиб ҳужумчилари қаторига ўз исми-шарифини қўшмаган эди, лекин сўнги йигирма йилликдаги терма жамоани Азамат Абдураимовсиз тасаввур эта олмадик(Азамат ака бизни кечириб қўйсинлар...)

Элмурод ЭРМАТОВ тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:24, 10.04.2015.
Ўқилди: 6898 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7789]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4458]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3429]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3398]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3006]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2469]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1758]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1682]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1669]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1627]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик