Германия чемпионатининг 28-турида иккита “Боруссия” ўзаро тўқнаш келишди. Унда Менхенгладбахликларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ Бендт мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Раффаэл иккинчи, Нордтвейт учинчи голларни уриб ташлашди. Ўйин тугашига 13 дақиқа қолганида Гюндоган Дортмундликларнинг ягона голига муаллифлик қилиб, жамоасини йирик мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Боруссия” М 53 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб турибди. Клопп шогирдлари эса 33 очко билан 10-ўринда боришмоқда.
Боруссия М – Боруссия Д 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 1 Вендт, 2:0 – 32 Раффаэл, 3:0 – 67 Нордтвейт, 3:1 – 77 Гюндоган.
Боруссия М: Зоммер, Джонсон (Азар, 77), Домингес, Брауверс, Вендт, Херрманн, Нордтвейт, Джака, Янчке, Крузе, Раффаэл (Хан, 89).
Боруссия Д: Вайденфеллер, Шмельцер (Дудзяк, 70), Суботич, Папастатопулос, Хуммельс, Мхитарян, Гюндоган, Обамеянг (Иммобиле, 77), Кагава (Рамос, 63), Блашчиковски, Кель.
Огоҳлантириш: Брауверс (12)