Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Перес Винисиуснинг шартларидан чарчади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.

Манбага кўра, «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес 26 ёшли қанот ҳужумчисининг талабларидан чарчаган. Бразилиялик футболчи «қаймоқранглилар»дан йилига 30 миллион еврога яқин маош, шунингдек, клубга содиқлиги учун 15 миллион евро миқдорида бонус тўланишини истамоқда. Аммо «Реал» бундай шартларга рози эмас.

Шу билан бирга, клуб Винисиусга, агар томонлар янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаса, у жорий ёзги трансфер ойнасида сотилишини маълум қилган.

Футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Арсенал» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Эҳтимолий трансфер қиймати 160 миллион еврога баҳоланмоқда.

Шунингдек, Винисиуснинг «Реал»даги келажагига «РБ Лейпциг» қанот ҳужумчиси Ян Диоманднинг трансфери ҳам таъсир қилиши мумкин. Мадрид клуби ушбу трансферни яқин вақт ичида якунлашга интилаётгани айтилмоқда.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 23:15, 25.07.2026.
Ўқилди: 1250 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик