Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Элитадан четда ёхуд жамоа топишда қийналганлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Олий лигамизнинг янги мавсуми ҳам аста-секин қизиқарли тус олмоқда. 16та иштирокчининг ҳар бири ортда қолган бир неча тур давомида мухлисларини қувонтирадиган даражада ўйин кўрсатишга уринди. Бу бежиз эмас. Клубларимиз тайёргарлик пайти таркибларини имкон  қадар кучайтирдилар. Қарангки, айрим таниқли футболчилар олий лига клублари рўйхатидан жой олишмади. Улардан баъзилари олий лига клубига ўрнашиш йўлида ҳаракат қилишди, аммо муваффақиятсиз. Қуйида айнан бу йил олий лига жамоаларига керак бўлмай қолган айрим футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

Олим НОВКАРОВ

Сўнгги йилларда тажрибали ҳужумчининг футбол бобидаги ишлари сира юришмаяпти. Бунда қайсидир маънода жароҳатларнинг ҳам улуши бор. Хуллас, Олим Новкаров охирги мавсумларда қайси жамоада тўп сурмасин, ўзини талаб даражасида намоён қилолмади. Шу сабабли бўлса керак, жорий мавсум арафасида унга олий лига клубларидан таклиф ҳам тушмади, чоғи. Хуллас, ҳужумчи биринчи давра якунига қадар олий лигани томошабин сифатида кузатишга мажбур. Агар давралар оралиғи пайтигача юқори спорт формасига чиқишни уддаласа, унда футболчини танаффусдан сўнг элитанинг бирор вакили сафида кўришимиз мумкин. Факт шуки, футболчи ҳозирча биринчи лигада тўп суриб туриши аниқ. Ҳарқалай, «NBU-Осиё» олий лига жамоаларидан жой тополмаган тажрибали ҳужумчига ишонч билдирди. Кўрамиз, Новкаровнинг  биринчи лигадаги ишлари қандай кечаркин?

Ярослав КРУШЕЛЬНИЦКИЙ

Маълум муддат хорижда тўп суриб қайтган тажрибали ҳимоячининг аҳволига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. Дарҳақиқат, Крушельницкийнинг олий лига клубларидан четда қолгани кўпчиликни ажаблантиргани та-йин. Футболчи Малайзиядан қайтиб келганидан сўнг бир муддат «Андижон» машғулотларида иштирок этди. Эдгар Гесс ҳимоячининг имкониятларини яхши билгани ва илгари бирга ишлагани туфайли уни ўз жамоасига таклиф қилди, шекилли. Бироқ якунда Ярославнинг бугунги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаган кўринади. Ҳарқалай, Гесс унга жавоб берди. Натижада ҳимоячи биринчи лигада ўйнашга қарор қилди. У танлаган клуб - «Оқ-тепа» жорий мавсум ўз олдига жиддий вазифаларни қўйган. Яъни олий лигага чиқиш учун курашмоқчи. Бу борада тажрибали ҳимоячи клубга кўп наф берса керак. Эҳтимол, қуйи лигадаги ҳаракатлари билан элита вакиллари эътиборини қайта ўзига тортар ҳали.

Илҳом СУЮНОВ

«Локомотив» захирасида қолиб кетган Суюнов мавсумолди тайёргарлик пайти «Қўқон-1912» машғулотларида иштирок этди. Бироқ тажрибаси ниҳоятда катта бўлишига қарамай, олий лига дебютанти мураббийлари футболчини таркибда олиб қолмадилар. Кейинчалик ҳам Илҳомга элита вакилларидан бирорта таклиф тушмаган кўринади. Ҳар-қалай, у ҳам биринчи лигадан қўним топди. «Локомотив-БФК» жамоаси гўёки, чорасиз қолган футболчига имкониятлар эшикини очиб бергандек. «Пахтакор»да ёрқин ўйинлари билан ном қозонган Суюновнинг ёш «темирйўлчилар» қаторида ишлари қай тариқа ривожланишини вақт кўрсатади. Унинг бой тажрибаси ёш йигитларга анча қўл келса, ажабмас. Клуб мураббийлари ҳам терма жамоамизнинг собиқ вакилини айнан шу мақсад - ёшларга ўрнак кўрсатиши учун чақирган бўлсалар керак.

Дилшод ЖЎРАЕВ

Яқин-яқингача «Бунёдкор»нинг ёрқин келажаги сифатида эътироф этилган ёш ярим ҳимоячининг клуб «заявка»сидан жой олмагани кўпчиликни ҳайратга солгани табиий. Жўраев ўзига хос фаоллиги билан асосий таркибга кириб, ишончли ўйинлар кўрсатаётганди ва ҳаттоки, миллий терма жамоа йиғинларига ҳам жалб этилганди. Бироқ «Бунёдкор» бошқарувига Сергей Лушан келганидан сўнг таркибда кескин ўзгаришлар даври бошланиб кетди. Лушан дарҳол ёшларга катта ишонч билдирди. Бироқ Жўраев негадир ўз жойини йўқотиб қўйди. Тўғри, Дилшод ҳам ҳали ёш ва иқтидори чакки эмас. Шунга қарамай, Лушан унинг имкониятларига ишонмадими ёки бошқа сабаб борми, ҳарқалай, футболчини четга чиқариб қўйди.

Анвар РАҲИМОВ

«Бунёдкор» ва «Олмалиқ» сингари клубларда чиройли ўйинлари билан ном қозонган Анвар Раҳимовнинг фаолиятида ҳам кескин пасайиш юзага келди. Футболчи ўтган йили «Қўқон-1912» таркибида тўп суриб, клуб билан олий лигага чиқди. Йил бошида унинг қўқонликлар сафида қолиши деярли аниқ эди. Бироқ клуб билан ўртадаги қандайдир келишмовчилик туфайли Раҳимов Қўқондан кетди. Шундан сўнг унга олий лига клубларидан таклиф тушмади, шекилли. Биринчи давра якунига қадар жамоасиз ва ўйин амалиётисиз қолишни истамаган Анвар Раҳимов «Оқ-тепа» сафига қўшилди. Жорий йил бу клубнинг олий лигага чиқишни мақсад қилгани юқорида айтилди. Қисқаси, «Оқ-тепа» раҳбарияти тажрибали ярим ҳимоячига катта умид боғламоқда.

Леонид КОШЕЛЕВ

Ўзбекистон миллий жамоасида ҳам бинойидек тўп сурган Леонид Кошелев учун ҳам сўнгги мавсумлар омадсиз ўтмоқда. Фаолиятини асосан қуйи лигада давом эттираётган ярим ҳимоячи ўз анъанасига содиқ қолди. Аслида «NBU-Осиё»да қолишни режалаштирган Кошелевга «Сўғдиёна»дан таклиф тушганди. Бироқ ке-йинчалик унинг жиззахликлар таркибига қўшилмаслиги ойдинлашди. Умуман олганда, айни пайт бу фахрий футболчига кучлилар орасида қизиқиш бўлишини кутиш ярамайди. Зеро, Леонид илгаридек тезкор ўйин кўрсатолмаса керак. Лекин алоҳида таъкидлаш жоиз, у майдонни яхши кўра билиши орқали ҳар қандай жамоага фойда келтиришга қодир.

Ғайрат ҲАСАНОВ

Маҳоратли дарвозабон ҳам олий лига ўйинларини томошабин сифатида кузатади. «Нефтчи»дан кетганидан сўнг ҳеч бир жамоада ёлчитиб фаолият кўрсатмаган ушбу посбоннинг хорижга йўл олиши хусусида миш-мишлар тарқалганди. Буни қарангки, ҳалигача Ҳасановнинг қайси жамоада эканлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Фақат шуниси аниқки, мавсумолди тайёргарлик вақти голкиперга элита жамоаларидан таклиф тушгани йўқ.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 22:54, 11.04.2015.
Ўқилди: 3802 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.