Kun.uz: “Манчестер Сити” ЕЧЛ учун йўлланма берадиган ўринлардан бирини эгаллай олмаса, футболчиларнинг ҳар бирига бериладиган 500 минг фунтлик мукофотлар бекор қилинади.
Daily Mail нашри маълумотларига кўра, Европа Чемпионлар лигасида қатнашиш ҳуқуқи қўлга киритилгани учун раҳбарият томонидан 12 млн фунт миқдоридаги мукофот маблағи ажратилган.
Маълумот учун, “шаҳарликлар” айни вақтда турнир жадвалида 4-ўринда қолмоқда. 12 апрель куни ўтказилган йилнинг энг асосий учрашувларидан бири, “Манчестер Юнайтед”га қарши дербида ҳам 2:4 ҳисобидаги мағлубият қабул қилиб олинди.













