Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Александр Мочинов: “Насаф ҳақли ғалабага эришди”

Баҳо:
+ | -

«Бухоро»-«Насаф» (0:2) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро” бош мураббийи Александр МОЧИНОВ ташриф буюрди.

-Аввалом бор рақиб жамоани хақли ғалаба билан табриклаб қоламан. Гарчанд биз мағлуб бўлган бўлсак-да, ўйлайманки мухлисларимизга ушбу футбол маъқул келди. Уларнинг учрашув якунидан сўнг ҳар иккала жамоани бирдек қарсаклар билан кузатиб қўйишгани бунга яққол мисол бўлса керак,- дея гап бошлади Мочинов.-Бугун “Насаф”да 3-4 та имконият бўлди улар шуни иккитасини голга айлантира олишди, бизда эса жуда кўплаб имкониятлар кўкка совурилди... Сен урмасанг сенга уришади, деган нақл яна бир бор ўз исботини топди. Бунинг устига рақибинг “Насаф” даражасидаги жамоа бўлса. Чемпионлар лигаси иштирокчиси ўз имкониятини ҳамма вахт ҳам кўкка совуравермайди.

Бугун ўйин борасида биз хеч бир жабхада мағлубиятга учраганимиз йўқ, буни ҳамма кўрди. Голли вазиятлар ҳам бизда бир неча марта кўпроқ ҳам бўлди.Биз улардан фойдалана олмадик, рақиблар эса фойдаланишди. Бу футбол, футбол эса хатоларни кечирмайди. Ўтказилган тўрт учрашувлар ичида бугунги ўйинимизни ўтганларига нисбатдан анча мазмунлироқ деб баҳолайман.

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 11:50, 13.04.2015.
Ўқилди: 3707 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.