“Ювентус” ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ЕЧЛ чорак финали доирасидаги “Монако”га қарши биринчи ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, дастлубки учрашув Туринда ўтади.
“Монако”ни ҳурмат қиламиз. Бу жамоа қанчалик ҳавфли эканини яхши тушуниб турибмиз. Уларга қарши учрашувга тайёр эканимизни ҳам ҳис қилиб турибмиз. “Монако” ёш футболчилар ҳамда терма жамоалар ўйинчиларига таяниб ўйнайдиган клуб. Бундан ташқари монегаскларнинг ҳимояси Франция чемпионатидаги энг яхши чизиқ”, — дея Кьеллини сўзларини келтиради Championat.com.
Бу йилги мавсум Франция чемпионатида “Монако” 32 ўйинда 22та гол ўтказиб юборган ва бу ҳозирча Лига 1 даги энг яхши натижа бўлиб турибди.