"Атлетико" яримҳимоячиси Марио Суарес чемпионлар лигаси яримфиналида "Реал"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Дерби - бу ҳар доим дерби бўлиб қолаверади, ҳатто чемпионлар лигасида бўлса ҳам. Ким камроқ хато қилса, ўша ғалаба қозонади. "Реал"ни ютишимиз учун бор кучимизни ишга солишимиз керак. Биз реванш ҳақида ўйламаяпмиз. Ўтмиш ортда қолди, биз бугун ҳақида ўйлашимиз керак.
БУ биз учун финалдек бўлади. Ҳар доимгидай ғалаба учун ўйнаймиз. Ҳамма учун қизиқарли ўйин бўлади", - дейди Суарес.