Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 саралаш босқичи қуръаси ҳақида

Баҳо:
+1 | -

Бугун, 14 апрель куни ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 қўшма саралашининг иккинчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда 40та жамоа 8та гуруҳга бўлинишади. Мазкур қуръа жараёни механизми ва саралаш босқичи формати ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз.

ҚУРЪА МЕХАНИЗМИ
Жамоаларни саватчага ажратишда ФИФАнинг 9 апрель куни эълон қилинган рейтинги асос қилиб олинади. Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг олтинчи жамоаси сифатида 1-саватчадан қуръага тортилади. Термамиз ушбу саватчанинг қолган вакиллари — Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, БАА, Хитой ва Ироқ билан бир гуруҳдан жой олмайди. Саватчалар таркиби қуйидагича:

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, БАА, Ўзбекистон, Хитой, Ироқ
2-саватча: Саудия Арабистони, Уммон, Қатар, Иордания, Баҳрайн, Вьетнам, Сурия, Кувайт
3-саватча: Афғонистон, Филиппин, Фаластин, Мальдив ороллари, Таиланд, Тожикистон, Ливан, Ҳиндистон
4-саватча: Шарқий Тимор, Қирғизистон, КХДР, Мьянма, Туркманистан, Индонезия, Сингапур, Бутан
5-саватча: Малайзия, Гонконг, Бангладеш, Яман, Гуам, Лаос, Камбожа, Хитой Тайпейи

Қуръа қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Қуръа жараёни 5-саватчадан бошланади. Кейин тўртинчи, учинчи, иккинчи саватча вакиллари қуръага тортилади. Биринчи саватчадаги терма жамоалар энг сўнгги бўлиб ўз гуруҳларини билиб олишади.

2. Бешинчи саватчадан биринчи бўлиб тортилган жамоа “А” гуруҳининг бешинчи поғонасига (А5) жойлаштирилади. Кейинги шарчадан чиққан жамоа “В5”дан ўрин олади. Худди шу тартибда 5-саватча жамоалари С, D, E, F, G, H гуруҳларига жойлаштириб чиқилади.

3. Тўртинчи саватчадан биринчи бўлиб тортилган жамоа “А” гуруҳининг тўртинчи поғонасига (А4) жойлаштирилади. Кейинги шарчадан чиққан жамоа “В4”дан ўрин олади. Худди шу тартибда 4-саватча жамоалари С, D, E, F, G, H гуруҳларига жойлаштириб чиқилади.

4. Учинчи саватчадан биринчи бўлиб тортилган жамоа “А” гуруҳининг учинчи поғонасига (А3) жойлаштирилади. Кейинги шарчадан чиққан жамоа “В3”дан ўрин олади. Худди шу тартибда 3-саватча жамоалари С, D, E, F, G, H гуруҳларига жойлаштириб чиқилади.

5. Иккинчи саватчадан биринчи бўлиб тортилган жамоа “А” гуруҳининг иккинчи поғонасига (А2) жойлаштирилади. Кейинги шарчадан чиққан жамоа “В2”дан ўрин олади. Худди шу тартибда 2-саватча жамоалари С, D, E, F, G, H гуруҳларига жойлаштириб чиқилади.

6. Биринчи саватчадан дастлаб тортилган жамоа “А” гуруҳининг биринчи поғонасига (А1) жойлаштирилади. Кейинги шарчадан чиққан жамоа “В1”дан ўрин олади. Худди шу тартибда 1-саватча жамоалари “С1”, “D1”, “E1”, “F1”, “G1” жойларидан ўрин олишади. Энг сўнгги жамоа “H1”дан жой олади.
Шу билан қуръа жараёни якунланади ва барча 40та жамоа ўз гуруҳи ва рақибларини билиб олади.

САРАЛАШ ФОРМАТИ
1. Саралаш ўйинлари шу йилнинг 11 июнь куни бошланади ва келаси йилнинг 29 март куни якунига етади. Терма жамоамиз 1-саватчадан қуръа тортилгани боис, 1-турда дам олади ва ўзининг дастлабки ўйинини 16 июнь куни сафарда 4-саватча вакилига қарши баҳс билан бошлайди.

1-тур. 11 июнь. «3» — «2»; «5» — «4» («1» дам олади)
2-тур. 16 июнь. «4» — «1»; «5» — «3» («2» дам олади)
3-тур. 3 сентябрь. «1» — «5»; «2» — «4» («3» дам олади)
4-тур. 8 сентябрь. «2» — «5»; «3» — «1» («4» дам олади)
5-тур. 8 октябрь. «4» — «3»; «2» — «1» («5» дам олади)
6-тур. 13 октябрь. «2» — «3»; «4» — «5» («1» дам олади)
7-тур. 12 ноябрь. «1» — «4»; «3» — «5» («2» дам олади)
8-тур. 17 ноябрь. «5» — «1»; «4» — «2» («3» дам олади)
9-тур. 2016 йил 24 март. «2» — «5»; «1» — «3» («4» дам олади)
10-тур. 2016 йил 29 март «3» — «4»; «1» — «2» («5» дам олади)

2. Ўз гуруҳларида 1-ўринни эгаллаган 8та жамоа ва 2-ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4та жамоа Осиё кубоги-2019 йўлланмасига эга бўлади ва ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги босқичига йўлланмани қўлга киритади.

3. Қолган 28та жамоадан 24таси Осиё кубоги-2019 йўлланмаси учун курашни давом эттиради.

4. ОК-2019 саралашининг иккинчи гуруҳ босқичида 24та жамоа 6та гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боришади. Гуруҳларда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар БААда бўладиган қитъа чемпонатида иштирок этишади.

5. Агар БАА терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги босқичи йўлланмасини қўлга кирита олмаса, у Осиё кубоги-2019 йўлланмаси учун давом эттириладиган кейинги саралаш босқичида иштирок этмайди. 24та жамоа 12та эмас, 11та йўлланма учун беллашади.

6. ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги босқичида 12та жамоа 6тадан иккита гуруҳга бўлинишади. Гуруҳ босқичи ўйинлари 2016 йилнинг 1 сентябрь куни бошланади ва 2017 йилнинг 2017 йилнинг 5 сентябрь куни якунига етади. Гуруҳларда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар Россия-2018 йўлланмасини қўлга киритади. 2017 йилнинг октябрь ойида гуруҳларда 3-ўринни эгаллаган ўртасида ўзаро плей-офф, ноябрь ойида эса қитъалар плей-офф баҳслари ўтказилади.

Манба: www.stadion.uz.

Қуръа ташлаш маросимидан матнли онлайн трансляция қилинади. Маросимни Stadion.uz'да кузатиб боринг

Киритилди: 13:12, 14.04.2015.
Ўқилди: 16525 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.