Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Миржалол Қосимов: «Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз»

Баҳо:
+1 | -1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ЖЧ-2018 саралаш босқичи қуръаси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз "H" гуруҳида Баҳрайн, Филиппин, КХДР, Яман жамоалари билан баҳс олиб борадиган бўлди.

«Қуръа натижасидан қониқиш ҳосил қилдим. Бизга тенгкучли жамоалар тушишди. Шу боис, қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўламиз. Мақсадимиз — гуруҳда 1-ўринни эгаллаш ва ЖЧга чиқиш учун курашни давом эттириш. Биз гуруҳ фаворити эканини инобатга олсак, вазифани бажара оламиз», - дейди Миржалол Қосимов.

«Ҳар бир рақибга тўхталиб ўтадиган бўлсам: Баҳрайн — кучли ва бизга яхши маълум бўлган жамоа. Биз бу билан бир неча марта тўқнаш келганмиз ва унинг имкониятларини яхши биламиз. КХДР билан ҳам кўп марта ўйнаганмиз. Улар билан ўйнаш ҳамиша қийин, аммо уларни юта оламиз. Буни Австралияда бўлиб ўтган Осиё кубогида исботладик. Филиппин ва Яман терма жамоалари ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Филиппин билан бирор марта ҳам тўқнаш келмаганмиз, Яман билан эса 90-йиллар охирида 2 марта ўйнаганмиз", - дея қўшимча қилди терма жамоамиз бош мураббийи.

Ўзбекистон терма жамоаси саралаш мусобақасини КХДРга қарши сафар ўйини билан бошлайди. Бу ҳақда Қосимов қуйидагиларни таъкидлади:

«Биринчи ўйин ҳамиша қийин бўлади. Лекин ҳар қандай турнирни ғалаба билан бошлаш муҳим аҳамиятга эга. Терма жамоамиз яхши ва иқтидорли футболчилардан иборат".

Манба: the-uff.com
Киритилди: 15:11, 14.04.2015.
Ўқилди: 11671 марта.
Фикрлар: 69 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик