Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

Ҳаракатга яраша баракат ёки УЕФАдаги бонуслар ҳақида

Баҳо:
+ | -

УЕФА ўтган ҳафта навбатдаги 3та евромавсум (2015-2018 йиллар) давомида клублар ва лигаларни моддий рағбатлантириш бўйича тасдиқланган янги тизим бандларини эълон қилиб, барчаси ҳақида батафсил маълумот берди. Аввало, айтиш жоиз, унга кўра, клубларнинг еврокубоклардаги иштирокдан оладиган даромадлари салмоғи сезиларли даражада ошади. Яъни бонуслар миқдори катталашади. Шунингдек, ЧЛ ва ЕЛ турнирларидан олинадиган даромад ўртасидаги фарқ нисбатан камаяди. Оддий айтганда, 2та турнир тушуми илк марта марказлашган ягона маркетинг базасига жамланади ва шундан сўнг иштирокчилар ўртасида тақсимланади. Тўғри, 2та мусобақани ўзаро нисбат ажратиб туради. Яъни ЧЛ ва ЕЛ коэффициенти тегишлича 3,3 ва 1 кўринишида белгиланган. Демак, эндиликда ЧЛ иштирокчилари ЕЛда ўйнайдиган клублардан 3,3 марта кўпроқ мукофот олишади, холос.

Чемпионлар лигаси

 *** 3та мавсумнинг ҳар бирида клубларга умумий ҳисобда 1,257 миллиард евро тақсимлаб берилади.

*** 4-саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган клубларга 2 миллион, ундан тушиб кетганларга эса 3 миллион евродан тегади.

*** Гуруҳ раундига қўшилган 32та жамоанинг ҳар бири фақат иштирокнинг ўзи учун 12 миллион евро олади.

*** Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалабанинг баҳоси 1,5 миллион, дурангники эса 500 минг еврога тенг.

*** 1|8 финал раундига йўл олган ҳар бир клуб қўшимча равишда 5,5 миллион евро олади.

*** 1|4 финалнинг баҳоси - 6 миллион евро (ҳар бир клубга)

*** Ярим финалчи яна 7 миллион еврога кўз тикиши мумкин.

*** Турнир ғолиби 15 миллион, финалчи эса 10,5 миллион евро олади.

*** Даромаднинг максимал миқдори чамаси 55 миллион еврога етиши мумкин. Бунга маркетинг ҳуқуқлари сотувидан тушадиган улуш қўшилмаган.

*** 3та мавсумнинг ҳар бирида маркетинг ҳуқуқларини сотувидан чамаси 483 миллион евро тушади ва бу маблағ иштирокчилар ўртасида белгиланган формулага асосан тақсимланади.

Европа лигаси

*** Тахмин қилинишича, ҳар бир мавсумда клубларга 381 миллион евро ажратилади.

*** Гуруҳ турнирига қўшилган 48та клубнинг ҳар бири фақат иштирок учун УЕФАдан 2,4 миллион евро олади.

*** Гуруҳ раундидаги ҳар бир ғалабанинг баҳоси 360 минг, дурангники эса 120 минг еврони ташкил этади.

*** Гуруҳ ғолиблари қўшимча тарз­да 500 минг, 2-ўрин соҳиблари эса 250 минг евродан олишади.

*** 1|16 финалга чиққан иштирокчиларга 500 минг евродан бонус ажратилади.

*** 1|8 финал иштирокчилари қўшимча 750 минг евродан олишади.

*** 1|4 финалга чиққанларга яна 1 миллион евродан тегади.

*** Ярим финалнинг баҳоси 1,5 миллион еврога тенг (ҳар бир жамоа учун).

*** Турнир ғолиби мукофот тариқасида яна 6,5 миллион, финалчи эса 3,5 миллион евро олади.

*** 3та мавсумнинг ҳар бирида даромаднинг максимал миқдори чамаси 15 миллион еврога етиши мумкин. Бунга маркетинг ҳуқуқлари сотувидан тушадиган улуш қўшилмаган.

омадсизлар

*** Ҳар бир мавсумда маркетинг ҳуқуқлари сотувидан чамаси 150 миллион евро тушади ва бу маблағ белгиланган формула асосида иштирокчилар ўртасида бўлинади.

*** ЧЛ гуруҳ раундига чиқолмаган клублар 1-саралаш босқичидаги иштирок учун 200 минг, 2-саралаш босқичи учун 300 минг, 3-саралаш босқичи учун эса 400 минг евродан олишади. Ўз мамлакатида чемпион бўлган, аммо гуруҳ раундига ўтолмаган клубга қўшимча тарзда 250 минг евро тўланади.

*** ЕЛ гуруҳ раундига чиқолмаган клублар 1-саралаш босқичидаги иштирок учун 200 минг, 2-саралаш босқичи учун 210 минг, 3-саралаш босқичи учун 220 минг ва 4-саралаш босқичи учун 230 минг евродан олишади.

*** УЕФА суперкубоги-2015 соҳибига 4 миллион евро берилса, ўйинни бой берган клубга 3 миллион евро ажратилади.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Киритилди: 18:30, 14.04.2015.
Ўқилди: 4459 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.