Ўзбекистон чемпионати 1-лигасининг 3-тур учрашувида Нукуснинг “Орол” жамоаси Тошкент шаҳрининг “Обод” клубини қабул қилди.
Учрашув анча шиддатли кечди. 18 дақиқада Ғайрат Умиров меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди.
Биринчи тайм охирларида эса жарима зарбасидан узатилган тўпни Исламбек Сейтназаров дарвозага чиройли тарзда жойлаб қўйди. Шу тариқа томонлар танаффусга 1:1 ҳисобида чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим мезбонлар учун омадли келди. Бурчакдан узатилган тўпни Муратбай Абдимуратов дарвозага аниқ йўллаб “Орол”ни ҳисобда олдинга ўтиб олишини таъминлади. Қолган дақиқаларда томонлар харчанд уринишмасин, ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади.
Ушбу ғалабадан кейин Нематулла Қуттибоев шогирдлари очколари сонини 6 тага етказиб олишди.
“Орол” (Нукус) – “Обод” (Тошкент) 2:1 (1:1)
Нукус. “Турон” стадиони. 6458 томошабин
Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Хушнуд Атамуратов (Хоразм), Дилшод Жуманиязов (Хоразм)
Голлар: 43 Исламбек Сейтназаров, 47 Муратбай Абдимуратов – 18 Ғайрат Умиров
Огоҳлантиришлар: 57 Жавлон Пиримбетов, 75 Навруз Каипов, 90 Дамир Низанов, 90+1 Улуғбек Янгибоев
“Орол”: Улуғ бек Янгибоев, Эрбол Сейтназаров, Жавлон Пиримбетов (90 Шарияр Каримбоев), Аллаяр реймов, Мийрас Карлибоев (86 Нурлибек Таласбаев), Дамир Низанов, Навруз Каипов (86 Айбек Рўзимов), Муратбай Абдимуратов, Марат Ауэзниязов, Исламбек Сейтназаров, Азамат Илясов
“Обод”: Виктор Мочалов, Камолиддин Тожибоев, Ғайрат Умиров, Шерзод Жамилов, Жаҳонгир Исханов, Дониёрбек Хасанов (58 Араик Бабаев), Алишер Азизов (46 Шохруз Норхонов), Зарбулла Умаров (88 Баходиржон Бахтиёров), Дилшодбек Ахмадалиев (82 Улуғбек Дадабоев) , Санжар Тўрақулов, Сунатулла Абдуллажонов
Юсупов Фурқат, Абдумажид Қодиров
Манба: www.Furkat.uz