Ушбу мавсумдаги еттинчи ўйинда ҳам "Реал" ўз ҳамшаҳри "Атлетико"ни мағлуб эта олмади. Диего Симеоне шогирдлари Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида ўз уйларидаги ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.
"Қироллик клуби" биринчи бўлимни, айниқса, унинг дастлабки ярмини жуда кучли ўтказди. Бундан босимдан кейин ҳар қандай жамоа ўз дарвозасидан камида 3та тўп олиб чиққан бўларди. Аммо "Атлетико" футболчилари ҳар доимгидек "ўлигини ташлаб" ўйнашди ва номдор рақиб ҳужумларини бартараф эта олишди. Ўйиннинг 4-дақиқасида "матрасчилар" ҳимоясининг ўта қўпол хатосидан кейин Бэйл бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо унинг зарбасини ян Облак қайтарди.
Дарвоқе, Ян Облак. Шубҳасиз, словениялик дарвозабон мазкур ўйиннинг қаҳрамонига айланди. У биринчи бўлимда Хамес ва Бэйл томонидан йўлланган мураккаб зарбаларни қайтаришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимга келиб "Реал" футболчилари толиқишди шекилли, устунлик аста-секин мезбонлар томонига ўта бошлади. Айниқса, баҳснинг сўнгги дақиқаларида Симеоне шогирдлари рақиб дарвозасига катта босим ўтказишди. Аммо бу кеча гол уриш ҳеч кимга насиб қилмади.
Жавоб ўйини 22 февраль куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Бизни янада қизиқарлироқ ўйн кутиб турибди. Бунисига кафолат бор.
Чемпионлар лигаси, чорак финал, биринчи ўйин
Атлетико Испания – Реал Мадрид Испания 0:0 (0:0, 0:0)
Атлетико – Облак, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Суарес, Туран, Габи, Коке (Торрес, 83), Гризманн (Гарсия, 77), Манжукич.
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Карвахаль (Арбелоа, 85), Варан, Марсело, Бэйл, Хамес, Кроос, Модрич, Бензема (Иско, 76), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Манджукич (55), Гарсия (80), Рамос (80), Суарес (85), Марсело (89).
Ювентус Италия – Монако Монако 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 57, пенальти Видаль.
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Кьеллини, Эвра, Маркизио, Пирло (Бардзальи, 74), Перейра (Стураро, 87), Видаль, Тевес, Мората (Матри, 83).
Монако – Субашич, Фабиньо, Курзава, Карвалью, Раджи (Бербатов, 71), Моутинью, Дирар (Бернарду Силва, 51), Феррейра Карраско, Кондогбиа, Абденнур, Мартиаль (Матеус Карвальо, 87).
Огоҳлантириш: Карвалью (55).