"Барселона" собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль фаолиятини қайта тиклаши ҳақида бош қотираётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли жаҳон ва Европа чемпиони тиззасидаги жароҳат туфайли ўтган мавсум охирида фаолиятини якунлаганди. Аммо ҳозирда унга МЛСнинг бир қатор жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
"Бу жуда қизиқарли таклиф бўларди. Аммо мен бу ҳақида дастлаб рафиқам ва қизим билан маслаҳатлашиб олишим керак. Мавриди келганида якуний қарорни қабул қиламан.
Бир неча ҳафта муқаддам зинадан тушиб-чиқишга қийналаётган эдим. Ҳозир эса менга ҳеч нима халал бераётгани йўқ", - дея euro-football.ru Football Espana нашрига таяниб Пуйолнинг фикрларини келтиради.