Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“Ливерпуль”нинг омадсиз трансферлари

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси ҳам футболчиларни сотиб олишда катта хатоликларга йўл қўйишган. Беҳуда сарфланган маблағларин инобатга оладиган бўлсак, жамоа шу кунгача қарийб катта пулларни ҳавога совуришган. Айни пайтда ҳам жамоа трансфер пайтида яхши даражадаги ўйинчиларни сотиб олишда хатоликларга йўлиқишмоқда. Қуйида мерсисайдликларнинг трансфер пайтида амалга оширган омадсиз трансферлари хусусида сўз юритамиз.

Энди Кэрролл

Натижаси: 44та ўйинда, 6та гол
Сотиб олинган баҳоси: 35 миллион фунт.
Сотилган нархи : -

Келиши: 2011 йилда “Ливерпуль” Торресни сотиб юборганидан сўнг, “Нъюкасл”да муваффақиятли тўп сураётган Энди Кероллни харид қилишга 35 миллион фунт сарфлади. Бу футболчи трансфери туманли албионни ларзага солди. Чунки, клуб катта миқдордаги маблағ учун иккита-учта ҳужумчини харид қилиши мумкин эди. Шунга қарамай, “мерсисайдлик”лар раҳбарияти Керолл учун рекорд суммалардан бири таклиф қилишни истади.

Хизматлари: Афсуски, Керолл “Ливерпуль”да ўтказган икки мавсуми давомида ўзини кўрсата олмади. У Суаресни “соясида” қолиб кетди. Икки мавсум давомида Керолл 44та учрашув ўтказди ва бор-йўғи 6та голни муаллифига айланди. Шундан сўнг “қизиллар” уни “Вест Хем”га ижарага бериб юборди. Катта эхтимол билан футболчи ёзда “Ливерпуль”дан расман кетади.
 
Алберто Аквилиани

Натижаси: 18та ўйинда, 1та гол.
Сотиб олинган баҳоси: 20 миллион фунт.
Сотилган нархи: 16 миллион фунт.

Келиши: Аквилиани “Рома”да жуда сермаҳсул ўйинлари орқали инглизларни ўзига жалб қилди. Уни харид қилиши учун “Ливерпуль” роса тер тўкканди. Кейин икки томон ўзаро келишуви натижасида улар буни ҳал қилишди ва Аквилиани учун 20 миллион фунт беришди. Албатта, бу сумма жуда катталиги ва Алберто буни оқлаши қийиндек кўринганди.

Хизматлари: Уч йил “Ливерпуль”да ўйнаган италиялик ярим ҳимоячи айтарли ўзига сарфланган пулларни оқлай олмади. У инглиз футболига умуман мослашиб кета олмади. Аксинча, жароҳатлар муаммосидан чиқа олмасдан, дастлаб “Ювентус”га ижарага берилди. Кейин эса туринликлар уни 16 миллион фунтга сотиб олди. Шуни айтиш керакки, Алберто нафақат “Ливерпуль”га шу билан биргаликда “Ювентус”га ҳам қимматга тушган харид бўлиб қолди. 
 
Стюарт Даунинг

Натижаси: 56та ўйинда, 3та гол
Сотиб олинган баҳоси: 20 миллион фунт.
Сотилган нархи:

Келиши: “Астон Вилла” клубнинг чап қанот ярим ҳимоясида муваффақиятли тўп сураётганлиги боис, Даунингни “Ливерпуль” сотиб олди. Албатта, клуб ушбу футболчига кўп пул сарфлаб юборди. Чунки, Стюартнинг нархи 20 миллион фунт турмасди. “Қизиллар” эса бошқа жамоалар уни илиб кетмаслиги учун катта маблағни таклиф қилди ва уни сотиб олди.

Хизматлари: Тўғриси, Даунинг келганидан сўнг футболчининг ишлари орқага кетди. Биринчидан, Даунинг “мерсисайдлик”лар аъзоси бўлгунига қадар, Англия терма жамоасига жалб қилинаётганди. Қолаверса, ўз қанотида ҳужумларга фаол қўшилаётганди. Жамоасини алмаштирганидан сўнг, футболчини ҳаракатлари сустлашди ва терма жамоага ҳам чақирилмай қўйди. Қолаверса, у рақобатда бошқаларга имкониятни бой бериб қўйди. Натижада, клуб уни “Вест Хем”га пуллашга қарор қилишди.
   
Милан Йовонович

Натижаси: 10та ўйинда 0 гол.
Сотиб олинган баҳоси: 12 миллион фунт.
Сотилган нархи: 3 миллион фунт.

Келиши: Сербиялик ҳужумчи 2010 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг “Ливерпуль”га кўчиб ўтди. Уни инглизлар Белгиянинг “Стандарт” клубидан сотиб олишди. Йовоновични харид қилишларига асосий сабаб, у “Стандарт”дда жуда яхши ўйинлар намойиш қилаётган ва тўпурарлик маҳоратини кўрсатаётганлиги, “қизиллар”ни ўзига ром этди.

Хизматлари: Милан бир йил жамоада ўйнади ва бор-йўғи 10та ўйинда иштирок этди. Айтиш керакки, ҳужумчи шунча ўйинлари мобайнида бирор марта ҳам рақиблар дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқмади. Бу эса “Ливерпуль”ни қониқтирмаслиги табиий эди ва улар ушбу ўйинчини “Андерлехт”га қўйиб юборди.
   
Фабио Борини

Натижаси: 13та ўйинда 1та гол.
Сотиб олинган баҳоси: 10,3 миллион фунт.
Сотилган нархи: -

Келиши: Италиялик иқтидор эгасини харид қилишда Брендан Рожерсни ҳиссаси катта бўлганди. Айнан у клуб хўжайинларидан уни сотиб олиб беришини сўраганди. Шу боисдан “Ливерпуль” Борини учун “Рома”га 10,3 миллион фунт беришди.

Хизматлари: Борини келиши, жамоанинг ҳужум чизиғидаги рақобатни ошишига сабабчи бўлишини тахмин қилишганди. Афсуски, бу футболчи Суарес ва Старижжд тандемига қўшила олмади. Майдонда бўлган кезларида мураббийлар ишончини оқламаганлиги боис, Фабио кўпинча заҳирада қолиб кетди. Янги мавсум арафасида эса Рожерс уни “Сандрленд”га ижарага берди. Баъзи манбаларга қараганда, Фабио мавсум тугагач, “қизиллар” таркибидан буткул кетади.
 
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади 

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:25, 16.04.2015.
Ўқилди: 4601 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.