"ПСЖ” клубининг бразилиялик ҳимоячиси Давид Луиз “Барселона”дан учралган мағлубиятдан кейин ўйинга изоҳ бериб ўтди.
“Биз “Ноу Камп”да “Барселона” дарвозасига 3та гол киритиб, ярим финалга чиқишимизга ишонаман. Тўғри, бу ишни бажариш қийин бўлади. “Барселона” ҳали бу мавсум ўз майдонида дарвозасидан 3та тўп ўтказиб юбормаган. Аммо мен ўз жамоамга ишонаман, ўзимга-ўзим “биз буни уддалашга қодирмиз”, деб айтмоқдаман.
Бир оз чарчадим. Чунки бир ҳафта давомида кунига 12 соатдан машғулот ўтказдим. Аввалига “Барселона”га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида 30 дақиқа ўйнашим режалаштирилганди. Аммо Тиаго Силванинг жароҳати бу режаларни ўзгартириб юборди.
Бу кун мен учун омадсиз бўлди, аммо бундай кунлар ҳам футболнинг бир қисми”, - дейди Луиз.