Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Локомотив" бор эътиборини "Ал Ҳилол" билан баҳсга қаратади

Баҳо:
+1 | -

"Локомотив" ўзининг навбатдаги учрашувини Осиё чемпионлар лигаси доирасида "Ал Ҳилол"га қарши ўтказади. 21 апрель куни "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган баҳсга "темирйўлчилар"нинг тайёргарлиги бугундан бошланди. Футболчилар соат 11:00да жамоа қароргоҳида йиғилиб, асосий стадионда машғулот ўтказишди.

Машғулотда асосан кечаги ўйиндан кейинги тикланиш машқларига эътибор берилди. Эртадан бошлаб жамоа яна билан тўп билан ишлай бошлайди. "С" гуруҳида кураш олиб бораётган "Локомотив" гуруҳдан чиқиши учун навбатдаги иккита беллашувда ғалаба қозониши талаб этилади. Аввалига ўз майдонимизда "Ал Ҳилол"ни қабул қилсак, 5 май куни сафарда "Фулад" меҳмони бўламиз. Бу турда "Фулад" "Ал Садд" билан ўйин учун Дохага боради.

"Локомотив" - "Ал Ҳилол" учрашувини сариқ карточкалари сони иккитага етгани туфайли Ислом Тўхтахўжаев ўтказиб юборади. Қолган футболчиларнинг ҳаммаси соппа-соғ, насиб қилса ўйингача барча юз фоиз тайёр ҳолатда бўлади. Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Ҳилол" учрашуви 16:00да бошланади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 18:28, 17.04.2015.
Ўқилди: 3474 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик