Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри фаолиятини Мадриднинг “Реал” клубида давом эттириш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар берди.

Манбага кўра, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда “шаҳарликлар”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида 29 ёшли футболчининг Испанияга қайтиш эҳтимоли ошган. Чунки 2024-йилги “Олтин тўп” соҳиби агар жамоасини ўзгартирадиган бўлса, Испания Ла Лигасидан бошқа чемпионатга ўтмаслигини билдирган.

“Реал” раҳбарияти қулай шароитлар юзага келган тақдирда, бу трансферни амалга ошириш имкони бор деб ҳисобламоқда. Сабаби мадридликлар узоқ вақтдан бери Родрининг етакчилик хислатлари, тактик томондан етуклиги ва майдон марказидаги мувозанатни ушлаб туриш қобилиятини юқори баҳолаб келади. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам “қироллик клуби” сафида ўйнашга қарши эмас.

Шартномаси якунланишига яна бир йил қолган испаниялик футболчини сотиб олиш Мадрид клуби учун осон кечмаслиги аниқ. Бироқ, трансфер жараёнида Родрининг шахсий хоҳиши ҳал қилувчи омилга айланиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Родри жорий мавсум барча мусобақалар доирасида жами 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланди. Transfermarkt маълумотига кўра, ярим ҳимоячининг ҳозирги бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:51, 20.05.2026.
Ўқилди: 4303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3648]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [3216]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2990]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2327]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [2059]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1946]

«Ливерпуль» «Реал Мадрид»ни «Энфилд»да қабул қила олмайди [1934]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1854]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1854]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1815]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик