Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Нефтчи» - «Машъал». Омадлилар тўқнашувига марҳамат!

Баҳо:
+1 | -

18 апрель куни Фарғонада турнинг энг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиб ўтиши кутилмоқда. «Нефтчи» «Истиқлол» стадионида Муборакнинг «Машъал» клубини қарши олади. Худди Ўзбекистон ва Янги Зеландия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги баҳс сингари бу ўйинда ҳам «Истиқлол»нинг мухлислар билан тўлиши тахмин қилинмоқда. Чунки бу аренани Фарғона аҳли узоқ кутди. Айниқса, «Нефтчи» мухлислари десак муболаға бўлмайди. Демак, «Нефтчи» илк маротаба мазкур муҳташам стадионда Олий лига ўйинларини ўтказади. Рақиб - «Машъал». Омадлилар тўқнашувига марҳамат!

Бу жуфтликка мана шундай номга берсак қарши бўлмасангиз керак. Ҳа, албатта бу жамоалар учун мавсум кўнгилдагидек ўтмоқда. Бу эса қайд этилаётган натижалардан кўриниб турибди. Бу тарафдан олиб қарасак, мазкур вазиятдан жамоа мухлислари шод. Бироқ бу ҳолатни ҳамма ҳам ижойиб қабул қиляпти дейиш қийин. Мурод Исмоилов учрашувларда дарвоза олдига «автобус» қўйиб ғалаба қозонаётгани ҳақида гапирилаётган бўлса, «Машъал»нинг омадли юришлари вақтинча деган фикр соҳиблари ҳам йўқ эмас. Майли, ҳамма ҳар хил фикрлайди.

Чемпионат жадвалига қарайдиган бўлсак, секин-аста грандлар ўз ўрнини топиб бормоқда. Лекин аҳамиятли тарафи бу ерда янги номлар бор ва мана шу клублар юқори поғоналардаги ўринларини ушлаб қолиш учун буёғига тер тўкишларига тўғри келади. Гап қайси клублар ҳақида кетаётган эканлигини англадингиз. Хомяков ва Исмоилов ҳозирча мавсумни омадли тарзда давом эттиришмоқда. «Нефтчи» тур ўйинларида ўзи истаган натижаларни қўлга киритяпти, «Машъал» ғалаба қозониш билан биргаликда ҳаммани ҳайратга солаётган «Олмалиқ»ни ишончли тарзда ютди. Сезяпсизми, Олий лигамизда ғалати воқеалар содир бўляпти. «Насаф»ни ютган, «Пахтакор» билан сафарда дуранг ўйнаган «Олмалиқ» Муборакда таслим бўлди. Бу тасодифми? Йўқ, бу шунчаки «Машъал»нинг кучи холос. Ҳа, балки мавсум шуниси билан қизиқ ўтаётгандир. Энди «Машъал» жамоаси сўнгги турдаги муваффақиятини шунчаки тасодиф эмаслигини Фарғонада истоблаши лозим. Шу қатори мазкур ўйин натижаси жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнига жиддий таъсир қилади. Статистика мухлислари буни аллақачон аниқлаб бўлишганликлари аниқ.

Хуллас, мавсум омадлиларининг тўқнашуви. Ана энди кимнинг омади кўпроқ деган саволга жавоб топиш қолди холос. Бу саволга жавобни Фарғонадаги муҳташам аренадаги бўлажак баҳсдан сўнг топишимиз мумкин. Шошилинг, «Истиқлол» ўриндиқларида сизга жой етмай қолиши мумкин...

Ҳожиакбар Жабборов.
«Рухсор» радиоси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:09, 18.04.2015.
Ўқилди: 3513 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.