Лондоннинг «Челси» клуби вингери Педру Нету фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Португалиялик футболчининг хизматларига «Ал-Хилол» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
ОАВ хабарларига кўра, Нетунинг кетиши эҳтимоли фонида «Челси»га «Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау номзоди таклиф этилган.
Олдинроқ Леау «Милан»ни тарк этмоқчи эканини эълон қилган эди. Португалиялик вингерга Туркия клублари, шунингдек «Манчестер Юнайтед», «Арсенал», «Рома», «Бавария», «Барселона» ва Саудия Арабистони жамоалари томонидан қизиқиш билдирилмоқда.













