Миср суди 2012 йил Порт-Саид шаҳрида бўлиб ўтган футбол учрашуви вақтидаги тартибсизликларда иштирок этган 11 кишига ўлим жазосини ҳукм қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Миср чемпионатининг "Ал Масрий" ва "Ал Аҳлий" жамоалари ўртасидаги учрашувда оммавий тартибсизлик келиб чиққан эди. Пиротехника воситалари ва қўлбола қуроллар ишатилган жанжалда 74 киши ҳалок бўлган ва 300 киши жароҳат олган эди.
2013 йилда бу воқеаларнинг 21 иштирокчиси ўлимга ҳукм қилингани учун норозилик намойишида вақтида полиция билан тўқнашувда яна 22 киши ҳалок бўлган. Иккинчи тўқнашувдан сўнг суд ўлим жазосини бекор қилди.
Аммо прокуратура 62 судланувчининг ишини такроран судга берди, унинг натижаларига кўра, 11 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди.