Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Гиоргос Донис: «Икки ой аввал «Локомотив» яхши формада эмасди»

Баҳо:
+ | -

Тошкент, 20 апрель - Эртага "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 5-тур доирасида "Ал-Ҳилол"га қарши майдонга тушади. Бугун "Локомотив" стадионида ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил қилинди.

Матбуот анжуманига дастлаб "Ал-Ҳилол" бош мураббийи Гиоргос Донис ҳамда жамоанинг 17-рақамдаги ўйинчиси Абдуллоҳ Ал Ҳафиз ташриф буюрди.

— Меҳмондорчилик учун раҳмат. ОЧЛдаги ҳар бир ўйин муҳим ҳисобланади. Ўтган йил жамоа мусобақанинг финалига қадар етиб борган. Бу йил ҳам камида финалга чиқишга интиламиз. Икки ой олдин "Локомотив" у қадар яхши спорт формасида эмасди. Айни пайтда эса жамоа кучайган ва бизга қарши жиддий тайёрланганини биламиз.

Тайёргарлик ҳақида
— Албатта, муаммоларимиз бор. Аммо барчаси машғулотлар вақтида маълум бўлади. 19 кун ичида 6та ўйин ўтказдик. Жамоа ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчаган.

Носир аш-Шамроний ҳақида
— Носир аш-Шамроний биз билан Ўзбекистонга келди. Унинг майдонга тушиш-тушмаслиги ҳозирча маълум эмас. Бугун кечгача ОФКдан жавоб келади, агар рухсат берилса майдонга тушиши мумкин.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:23, 20.04.2015.
Ўқилди: 4152 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик