Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Гиоргос Донис: «Кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилганимиздан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб ар-риёдликлар бош мураббийи Гиоргос Донис ва баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилган Тиагу Невес иштирок этишди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман. Бугунги ўйин биз учун муҳим аҳамиятга эга эди. Барча эътиборимизни ғалабага қаратиб ўйнадик. Шиддатли ўйинда ғалаба қозонган йигитларга раҳмат. Бугун ғалаба қозондик ва энди нариги ўйиндаги рақибларнинг натижасига аҳамият бериб ўтирмаймиз.

Невес:
— Мураббий айтганидек, муҳим натижага эришди. Энди кейинги ўйинга бемалол тайёрланишимиз мумкин.

— Бугунги ўйинда ҳакамнинг қатъиятсизлиги туфайли кўп сариқ карточка бўлмади. Ўйинчиларингиз ҳакам билан кўп тортишди, тартибсизлик кўрсатди...
— Бу футбол. Ўйин давомида тартибли ўйнашга ҳаракат қилдик. Аммо баҳс давомида ҳиссиётлар жунбушга келганда интизомни сақлаш қийин бўлиб қолади. Бу оддий иш эмаски, ишга ўз вақтида келиб, ўз вақтида кетса. Футболда ҳиссиётлар чегарадан чиқадиган пайтлар бўлади.

— Ҳакамнинг ишига қандай баҳо берасиз?
— Ҳакамга баҳо бериш учун ваколатим йўқ. Бизнинг жамоа вакили хато қилса, ўз футболчимга жавоб бераман. Нотўғри иш қилишса, уларни жазолашимиз мумкин. Бошқа ҳолат учун мен жавоб бермайман.

— Жамоа футболчилари техник жиҳатдан юқори маҳорат қилишди. Бу араб мамлакатлари академияларида ўргатиладими ёки хорижлик мураббий сифатида сиз футболчиларга ўргатасизми?
— Саудияда ишлаётганимга 7 ҳафта бўлди. Жамоани фақатгина бош мураббий яратмайди. Иш жараёнида тўғри йўлга қўйилган ҳамкорлик, иш услуби жамоанинг тўғри шаклланишда ёрдам беради. Шунинг учун бу бутун жамоанинг меҳнати самараси. Натижани эса табло кўрсатиб турибди.

— "Локомотив"нинг қайси чизиғини ажратиб кўрсатишингиз мумкин?
— "Локомотив"нинг сўнгги 3та ўйинини кўриб чиққандим. Жамоа ўйиндан ўйинга яхши ўйнаб бораётганига аҳамият бергандим. Бугунги ўйин ҳам биз учун қийин кечди. Алоҳида чизиқни кўрсата олмайман. Барча чизиқ футболчилари яхши ўйнашди.

— Жамоанинг энг яхши футболчиси Тиагу Невес жароҳат бордек кўринганди. Унинг ўрнига бошқа футболчини туширсангиз бўлмасмиди?
— Тиагу биз учун муҳим ўйинчи ҳисобланади. Бугун уч нафар футболчимизда жароҳат бор эди: Тиагу, Дигао ва Салим. Биз 19 кун давомида 6та ўйин ўтказганимиз боис ўйинчилар борасида етишмовчиликка дуч келдик. Мен бундай пайтда жамоа шифокор ва ўйинчининг фикрини тинглайман. Шу асосда қарор чиқараман.

— ОЧЛнинг сўнгги баҳсида ҳам асосий таркибни туширасизми ёки ёшларга имконият берасизми?
— Ҳозирдан аниқ фикрга эга эмасман. Ўйинчиларнинг ҳолатини ўрганиб чиқиб, бир маромда тайёргарлик кўрамиз. Иложи борича, асосий таркибни туширишга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:13, 21.04.2015.
Ўқилди: 3417 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.