Ассалому алайкум! Фарғонамизнинг "Нефтчи" мухлислар секторидан ёзамиз! Авваламбор, "Нефтчи" футбол клуби раҳбарларига ва мураббийлар штабига бу йилги Олий лигамизда ҳозирча биз учун қониқарли натижалар кўрсатаётганликлари учун раҳматлар айтамиз! Энди шу ўринда биз мухлисларга сезилаётган баъзи бир камчиликлар ҳақида сизларга икки оғиз илтимосимиз бор.
Аввало клуб расмий сайти ҳақида икки оғиз гап: бу ҳақда гапирадиган бўлсак афсуски камчиликлар етарлича. Ачинарли ва аламлиси шундаки, биз ўз севимли жамоамиз ҳақидаги янгиликларни кимдандир эшитамиз ёки футболга ихтисослашган интернет тармоқларида ўқиймиз. Ваҳоланки, ўзимизнинг клуб расмий сайтига қараш қилганимизда бу мавзулар умуман сайтда ҳали ўз ўрнини топмаган бўлади. Бунга мисол ва фактлар келтирадиган бўлсак, узоққа бормаймиз, бугуннинг ўзида етарлича фактлар бор (18.04 2015). "Нефтчи" - "Машъал" ўйини бошланди, сайтда эса сукунат... Қани бу ерда "МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ"? Ёки ҳеч бўлмаганда LIVE ҳисоб қани? Учрашувдан кейин матбуот анжумани ҳам тугади, сайтда ҳамон сукунат. Мураббийлар фикрлари ва ўйин ҳақида баъзибир маълумотларни биз яна "Нефтчи" футбол клуби сайтидан эмас, балки бошқа интернет сайтларида ўқимоқдамиз! Яна битта факт: "Нефтчи" ёшлар жамоамиз "Машъал" ёшлар жамоаси билан бўлган ўйинни биз биринчи бўлиб "Машъал" Футбол клуби расмий сайтида ўқисак бунисига нима дейсизлар? Ваҳоланки, ўйин Фарғонада ўтказиляптику! Клуб матбуот котиби нима қиляпти? Қаёкка қараяпти? Ўзи у ходим ПРОФЕССИОНАЛми? Агар шунақа бўлса, қани исботи? Қани жамоа мухлислари учун меҳнати? Шу саволларга жавоб бера оладими?
Давоми "Мухлис минбари" блогида.