Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Зденек Земан: "Кальяри" А серияда қолади, аммо менсиз"

Баҳо:
+ | -

Ўтган сешанба куни истеъфо берган "Кальяри"нинг собиқ бош мураббийи Зденек Земан жамоанинг А серияда жон сақлаб қолишига ишонмоқда.

"Кальяри" Италия чемпионатининг 31-туридан сўнг 19-ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, 67 ёшли мутахассис мавсум бошидан 23 декабргача жамоани бошқарган, шундан сўнг унинг ўрнига Жанфранко Дзола тайинланган эди. Аммо 9 март куни Дзола ҳам истеъфога чиқарилиб, Земан қайта тайинланган эди.

"Гап ғалаба ва мағлубиятларда эмас, мен жамоага ўргатмоқчи бўлган футболда. Афсуски, буни уддалай олмадим. "Кальяри" А серияда қолишига ишонаман, аммо менсиз", - дейди Земан.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 10:58, 22.04.2015.
Ўқилди: 3315 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.