Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

"Севинч" -Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби

Баҳо:
+1 | -

Қаршидаги “Геолог” стадионида кеча аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубогининг жавоб учрашуви ўтказилди. Бекободнинг “Металлург W” жамоаси қизлари бу сафар ўн карра Ўзбекистон чемпиони билан дуранг ўйнаган бўлса-да, икки учрашув якунига кўра қашқадарёликлар Суперкубок соҳибига айланишди.

Учрашув Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийи, аёллар футболини мамлакатимизда ривожлантиришга катта ҳисса қўшган Мирон Кимни хотирасини бир дақиқа сукут сақлаб ёдга олиш билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳар иккала жамоа бугун ҳужумкор футбол намойиш этиш иштиёқида майдонга тушганликларини яширишмади.

Илк хавфли вазият майдон эгалари томнидан ташкил этилди. “Севинч” футболчилари томонидан тепилган жарима зарбасини бекободликлар дарвозабони ортиқча қийинчиликсиз қайтаришга муваффақ бўлди. орадан бироз вақт ўтгач, Зебо Жўраевада яхши имконият бўлди. бироқ бу сафар ҳимоячиларимиз ишончли ўйнашди. Бекободликларнинг 13-15 дақиқа оралиғида иккита хавфли қарши ҳужумни амалга оширишди. Аввалига ҳимоячилар тўпни қайтаришга эришишган бўлишса, иккинчи галда Мавлуда Мунавварованинг жарима зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

20-дақиқада ҳисоб очилди. Зебо Жўраева жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни гол билан якунланди. Мезбонларнинг хурсандчилиги узоқ давом этмади. меҳмонлар ўйинни майдон марказидан бошлашгач уюштирган иккинчи ҳужуми гол билан якунланди. Моҳигул Икромова ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам жамоаларда гол киритиш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. Жумладан, ҳамшаҳарларимиздан Людмила Карачик, Моҳигул Икромова, Наргиза Абдурасуловалар “Металлург W”ни ҳисобда олдинга олиб чиқишлари мумкин эди. Аммо омад қизларимиздан юз ўгирди.

Шундай қилиб, икки учрашув якунига кўра “Севинч” жамоаси қизлари илк марта ташкил этилган Суперкубок соҳибига айланишди.

“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 1:1. ”Геолог” стадиони. 23.04.2015 й.
Голлар: Зебо Жўраева 20 – 1:0, Мохигул Икромова 22 – 1:1
Бош ҳакам: Анна Сидорова (ФИФА рефериси, Тошкент ш.)
Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Тошкент ш.), Зилола Раҳматова (Қарши ш.)
Захира ҳаками: Дилфуза Рўзиева (Қарши ш.)
Назоратчи: Тимур Абдуллаев (Тошкент ш.)
“Севинч” (Қарши): 1.Ольга Қаҳҳорова, 5. Маҳлиё Юсупова, 15. Мафтуна Шойимова, Камола Рисқиева, 2. Шоҳида Тожиддинова, 4. Саида Хандамова, 25. Зумрат Назарова, Маҳлиё Сарикова, 19. Мария Моисеева, 23. Нилуфар Қудратова (11.Шаҳзода Жамолова 46), 10. Зебо Жўраева (с).
Заҳирагилар: 16. Матлуба Абдирасулова, 12. Лайло Тилавова, 17.Танзила Зарбиева, 6. Фаёза Самандарова.

“Металлург W” (Бекобод): 30.Гуландон Бойматова, 9.Шодия Тошева, 21.Холида Дадабоева, 18.Юлдуз Набиева, 4.Насиба Ҳожиева, 77.Нозима Камолтоева, 7.Маҳфуза Турапова, 22.Мавлуда Мунавварова, 8.Наргиза Абдирасулова(с) (99.Лутфинисо Холиқова 83) , 10.Моҳигул Икромова, 17.Людмила Карачик.
Заҳирадагилар: 30.Алина Демьяненко, 27.Ўғилой Облақулова, 23.Умида Худойбоқова, 11.Зарина Бобоева, 99.Лутфинисо Холиқова.
Огоҳлантириш: Моҳигул Икромова 57, Нозима Камолтоева 59, Маҳлиё Сарикова 63, Шоҳида Тожиддинова 65, Камола Рисқиева 81.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 14:01, 24.04.2015.
Ўқилди: 4645 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.