Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандешни ўз сафига қўшиб олишга бўлган ишончини тобора ошириб бормоқда. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, 21 ёшли футболчининг трансфери тахминан 92 миллион еврога тушиши мумкин. Қайд этилишича, ушбу ярим ҳимоячига даъвогарлик қилган Лондоннинг «Арсенал» клуби бунча маблағни тўлашга тайёр эмаслиги кутилмоқда.

Фернандеш «Вест Хэм»нинг асосий фигураларидан бирига айланди ва бир нечта топ-клублар эътиборини тортди. Якунланган мавсумда у «болғачилар» сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

21 ёшли португалиялик футболчининг трансфери Англия чемпионатида мавсумлараро танаффуснинг энг қиммат харидларидан бирига айланиши мумкин.

Киритилди: 16:20, 12.06.2026.
Ўқилди: 1939 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик