Лондоннинг “Арсенал” клуби ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси Риккардо Калафьори ёзги трансферлар ойнаси вақтида “Реал” сафига ўтиши мумкин.
Инсайдер Жанлука ди Марсионинг хабар беришича, “қироллик клуби” ушбу трансфер бўйича футболчининг вакиллари билан дастлабки музокараларни бошлаб юборган. “Қаймоқранглилар”нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳимоянинг бир нечта нуқтасида ишончли ўйнай оладиган универсал футболчи деб билади. Шу боис уни ўз жамоасида кўришни истамоқда.
Қайд этилишича, ушбу позиция учун яна бир асосий номзод сифатида “Манчестер Сити”нинг хорватиялик футболчиси Йошко Гвардиол вариантига ҳам эътибор қаратилмоқда. Агарда Калафьори трансфери муваффақтиятсизликка учраса, клуб Гвардиол номзодини кўриб чиқади.
Маълумот ўрнида, 24 ёшли Калафьорининг бозор қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг “канонирлар” билан тузган амалдаги шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи якунига етган мавсум “Арсенал” сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, бир гол ва икки голли узатма муаллифига айланган.













