Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Бахтиёр Ашурматов: “Биринчи бўлимда энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик”

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди. 

Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Чемпионатни муносиб тарзда бошлай олмаганимиз сабабли ҳар бир ўйинда йўқотилган очколар ўрнини тўлдириш учун ғалаба учун ўйнашимиз талаб этилади. Шу сабабли, йигитларга “Бунёдкор”га қарши учрашувдан олдин ҳам қандай рақибга қарши, у “Бунёдкор” бўладими ёки бошқа жамоа бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун ўйнашимизни таъкидлаб ўтгандим. Очиғини айтганда ютқизишга ҳаққимиз йўқ эди. Футболчиларга чиройли ўйинларимиз орқали мухлисларимизни ўйингоҳга қайтаришимиз кераклигини айтгандим. Гарчи “Сўғдиёна”га қарши баҳсда ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин савияси пастроқ бўлганди. Бугун биринчи бўлимда футболчиларимиз жорий йилги чемпионатдаги энг яхши ўйинларини намойиш этишди. Назаримда биринчи таймдаги ўйин ишқибозларимизга ёқадиган даражада бўлди. Лекин, “Динамо” ҳисобни тенглаштиргач, устунликни қўлга олиш борасида қийналдик. Танаффусдан кейин амалга оширилган ўзгаришларимиз ўз самарасини бериб, якунда ғалабани қўлга киритдик. Ушбу ютуқ билан мухлисларимизни табриклаб, уларга жамоа номидан миннатдорчилик билдириб ўтаман. Рақиб хусусида гап кетганида, шуни айтиш жоизки, биз учрашувдан олдин “Динамо”нинг “Локомотив” ва “Шўртан”га қарши ўйинларини кўриб чиққандик. Гарчи самарқандликлар имкониятни бой беришган бўлсада, яхши савиядаги жамоа эканликларини кўрсатишганди. Қолаверса, “Динамо”ни Ўзбекистондаги юқори савиядаги мураббийлардан бири бошқармоқда. Агамуродов қўл остида тўп сурганлигим боис ушбу мутахассиснинг имкониятларини яхши биламан. Жамоа чемпионатнинг дастлабки турларда атиги икки очкони қўлга киритган бўлсада, “Динамо” қолган учрашувларда яхши ва тартибли ўйин кўрсатиш орқали бошқа жамоалардан очко олишади деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб, Тачмурод Агамуродов ва “Динамо” жамоасига навбатдаги турларда омад тилайман.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:08, 25.04.2015.
Ўқилди: 3185 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.