Уругвай терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ҳужумчиси Дарвин Нуньес фаолиятини Испаниянинг “Барселона” жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tribuna.com нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, агар каталонияликлар “Атлетико”дан Хулиан Алвареснинг трансферини амалга ошира олмаса, уругвайлик ҳужумчи улар учун асосий вариантга айланади. Нуньес ва унинг вакиллари “Барселона” янги ҳужумчи излаётганини яхши билади. Шунинг учун улар ушбу трансфер клуб учун нисбатан арзонроққа тушиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, 27 ёшли ҳужумчи 2025/2026-йилги мавсумда “Ал-Ҳилол” сафида жами 24 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида Саудия клуби Нуньесни “Ливерпуль”дан 53 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг ҳозирги трансфер қиймати 20 миллион еврони ташкил этади. Унинг араблар клуби билан амалдаги шартномаси 2028-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.













