Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал. «Орол» жамоаси «Шўртан»ни қабул қилади

Баҳо:
+2 | -

28 апрель санасида Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичига старт берилади. Нукусдаги “Турон” стадионида “Орол” жамоаси Олий лига иштирокчиси Ғузорнинг “Шўртан” клубини қабул қилади. Бу ўйинга маҳаллий футболсевар ишқибозларнинг қизиқиши катта. Нега деганда, улар ўз суюкли жамоасининг ғалабасидан умидвор. Чунки, “Орол” жамоаси шу кунгача ўз майдонида ўтган тўртта ўйинда ҳам ғалаба қозониб, ўз майдонида биронтаям очко йўқотмаган жамоалардан биридир. Лекин, шуни ҳам унутмаслик керак, “Шўртан” клуби бу йилдан эътиборан ўз сафига кучли ўйинчиларни жалб қилганлиги, ҳам чемпионат, ҳам кубок ўйинларида мақсадлари жиддий эканлигидан далолатдир. Бир ўйиндан иборат ушбу учрашувда ким ғалаба қозонишини эса сешанба куни билиб оламиз.

Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал. Нукус «Турон» стадиони. Соат 16.00
«Орол» (Нукус) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), И.Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Ўтган йили бу икки жамоа Ўзбекистон Биринчилигининг “Ғарб” минтақасида иштирок этиб, ўзаро ўтган икки учрашувда ҳам “Шуртан»нинг қўли баланд келган эди. Тўплар нисбати 6-1 “Шўртан” фойдасига.

15.04.2014,  4-тур, “Шўртан” - “Орол”  3-0

02.07.2014, 19-тур, “Орол” - “Шўртан” 1-3

«Орол»  клубиниг қисқача тарихи:
Маълумки, Қорақалпоғистон азалдан футболи ривожланган ҳудудлар сирасига кирган. Айниқса, 70-йиллар ўрталарини қорақалпоқ футболи ривожланиш томон юз бурган даврга қиёслаш мумкин. Айтайлик, 1976 йили “Амударё” жамоаси ташкил этилиб, собиқ иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида илк бор тўп сурганди. Ушбу жамоамиз биринчиликда деярли 10 йил иштирок этди. Шундан сўнг айрим йиллари “Аралводстрой”, “Орол” номи остида фаолият юритди. Ўзбекистон миллий чемпионатига асос солингач, вакилларимиз “Турон”, “Жайҳун”, “Орол” номлари билан олий ва биринчи лигада ўйнаб келишмоқда. “Орол” жамоаси ўй учрашувларини Нукусдаги  сиғими 9000 томошабинга мўлжалланган “Турон” стадионида ўтказиб келмоқда.

«Шўртан» клубининг қисқача тарихи:
Ғузорнинг бугунги кунда “Шўртан” номи билан машҳур бўлган футбол жамоаси 1986 йилда “Оқ олтин” номи билан ташкил этилган. Ғузорда футболнинг илк қадамлари ўтган аср 60 ва 70-йилларининг ўрталарига тўғри келган. Бу вақт оралиғида жамоа турли номлар остида тўп сурган.

1989 йилдан жамоага “Шўртангаз” газ конлари бошқармаси ҳомийлик қила бошлаган ва жамоа ҳам шу йилдан бошлаб “Шўртан” номи билан мусобақаларда иштирок этиб келмоқда.

P/S. Маҳаллий ишқибозлар “Орол” футболчиларига далда қанчалик муҳим эканини ҳис қилиб туришибди. “Орол”ни стадионда қўллаб-қувватлаб туриш мақсадида фан-клуб аъзоларидан ташқари барча футбол мухлисларини «Турон» стадионига таклиф этиб қоламиз.

Мурожаат учун телефонлар: +998913033343, +998913709077, +998934875090

Абдумажид Қодиров тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:08, 25.04.2015.
Ўқилди: 4622 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.