Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Филиппо Индзаги “Милан” футболчилари билан урушиб қолди

Баҳо:
+ | -

“Милан” бош мураббийи Филиппо Индзаги ва жамоа футболчилари сафардаги “Удинезе”га қарши кечган учрашувда 2:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг жанжаллашиб қолишди.

Воқеа жамоа Миланга қайтаётган вақтда автобусда рўй берди. Индзаги жамоа билан ёлғиз гаплашиб олмоқчи эканини билдириб, клуб вице-президенти Адриано Галлианидан чиқиб туришни илтимос қилган. Суҳбат чоғида Индзаги ўйинчиларга “Милан” футболкасини кийишга нолойиқ эканини айтган. Бунга жавобан номи ошкор қилинмаётган футболчилардан бири мураббийга “Балким биз бу футболкани кийишга лойиқ эмасдирмиз, лекин сиз ҳам “Милан” мураббийи бўлишга лойиқ эмассиз”, деб жавоб қайтарган.

Бундан ташқари, “Милан” президенти Сильвио Берлускони жамоа натижаларидан норози бўлиб, бош мураббийни лавозимидан озод қилмоқчи бўлган. Бироқ Галлиани билан бўлган телефон суҳбатидан сўнг бу қароридан қайтган.

“Милан” жорий мавсумда 9та маротаба мағлубиятга учраган ва мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Манба: kun.uz
Киритилди: 15:47, 26.04.2015.
Ўқилди: 4065 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.