Кириш Регистрация
21/06 00:00 Испания 1-0 Италия
21/06 05:00 Аргентина 2-0 Канада
21/06 18:00 Словакия 1-2 Украина
21/06 20:00 ОКМК 4-2 Пахтакор
21/06 20:00 Бунёдкор 1-1 Олимпик
21/06 21:00 Польша 1-3 Австрия
22/06 00:00 Нидерландия 0-0 Франция
22/06 05:00 Перу - Чили
22/06 18:00 Грузия - Чехия
22/06 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо - Андижон
22/06 21:00 Туркия - Португалия
23/06 00:00 Бельгия - Руминия
23/06 03:00 Эквадор - Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия

АПЛ. «Эвертон» «МЮ»ни тор-мор келтирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг 33-турида "Эвертон" меҳмони бўлди ва, кутилмаганда, йирик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Ливерпулликлар томонидан баҳснинг 5-дақиқасидаёқ киритилган гол ўйинда муҳим аҳамиятга эга бўлди. "Эвертон" қарши ҳужумга ўтди ва ўнг қанотдан етказилган узатмани Маккарти эгаллади ва икки ҳимоячи орасидан ўтиб, жарима майдончасига кириб борди ҳамда Давид де Хеани доғда қолдирди.

Учрашувнинг кейинги вазиятларда ишончли ҳимояланган мезбонлар навбатдаги имкониятдан ҳам самарали фойдаланишди. Ўйиннинг 35-дақиқасида бурчакдан етказилган узатмани Стоунз бош билан дарвозага бурди. Тўп тўсинга тегиб, кейин чизиқни кесиб ўтди.

Иккинчи бўлимни манкунианликлар фаол бошлашди. Бурчак зарбасидан кейин Руни яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Тим Ховард зарбани оёғи билан қайтарди. "Эвертон" ишончли ҳимояланишда давом этди ва ўйиннинг 76-дақиқасида меҳмон ҳимоячиларининг хатосидан сўнг ҳисобни йириклаштирди. Олдинга узатма берилганида Лукаку офсайдда эди, аммо у тўпга тегмади (ҳимоячилар тўхтаб қолишди) ва футболчилар орасидан чиқиб келган Миральяс тўпни эгаллади ва бирга бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозани ишғол қилди!

Кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин Луи ван Гал шогирдлари жадвалда 4-ўринга тушиб қолишди.

АПЛ, 34-ТУР
Эвертон – Манчестер Юнайтед 3:0 (онлайн трансляция)
Голлар: 1:0 – 5 Маккарти, 2:0 – 35 Стоунз, 3:0 – 74 Миральяс.
Эвертон – Ховард, Коулмэн, Стоунз, Джагелка, Бейнс, Баркли (Нейсмит, 88), Бэрри, Леннон, Маккарти, Осман (Миральяс, 69), Лукаку (Коне, 87).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Макнэйр, Шоу, Смоллинг, Блинд, Феллайни (Фалькао, 46), Эррера, Валенсия, Янг, Мата (Ди Мария, 63), Руни (ван Перси, 88).
Огоҳлантиришлар: Феллайни (12), Шоу (64).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:17, 26.04.2015.
Ўқилди: 4658 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.