Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Зоир Тўрақулов: "Жамоамиз бугун жуда чиройли ўйнаб, ютқазди"

Баҳо:
+ | -

Бугунги воҳа дербисидан сўнг мураббийлар ўйин ҳақида журналистларга ўз фикрларини билдиришди. Дастлаб “Шўртан” жамоаси катта мураббйи Зоир Тўрақулов фикрларини билдирди.

Зоир Тўрақулов:

– Бугунги ўйиндан барча-барча завқ олди деган, умиддаман. Майдонда муросасиз кураш бўлди. Аммо ҳисоб, бизни қониқтирмкаслиги аниқ. Футболчиларимиз бир қанча қўлай вазиятлардан фойдалана олишмади. Акс ҳолда биз ғалабага яқин эдик. Ўйин 90 минутдан иборат бўлади. Ҳар бир учрашувда охиригача кураш олиб бориш керак. Бугун жамоамиз дастлаб гол уриб балки шу ҳисобни ушлаб қолиш пайида бўлгандир, аммо бу нотўғри. Лекин “Насаф”нинг салоҳиятини ҳам эсдан чиқармаслик керак, улар ОЧЛсида иштирок этаяпти ва кучли жамоалар билан кураш  олиб бораяпти. Бугун ҳам улар ирода намойиш этишди, охиригача кураш олиб боришди ва мақсадларига эришдилар. Шундай бўлсада, жамоамизнинг бугунги кўрсатдан ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

– Жамоангизнинг ғалаба қозонишига бугун нима етишмади деб, ҳисоблайсиз?

– “Насаф” жамоаси кучли жамоа ҳисобланади. Бундай жамоа билан тенгма-тенг ўйнаш жуда қийин. Аммо ўйинда охиригача курашиш керак, биз европа футболларини ҳам кўрамиз, бу ўзимизни ўйинларда ҳам содир бўлиб туради. Кимки, ўзида охиригача курашишга куч топа олса, ғалаба ҳам шунга яраша бўлади.

– Бугун заҳирадан майдонга тушган ўйинчиларингизнинг ўйини учрашувда бурилиш ясай олдими?

– Заҳирадан майдонга тушган ўйинчини ўйинга қўшилиб кетиши учун ҳам вақт керак бўлади. Ҳа, бугун заҳирадан тушган ўйинчилар оз бўлсада ўйинимизни кучайтира олишди, афсуски омад бари-бир  меҳмонларга кулиб боқди.

– Бугунги ўйинда асосий мақсадингиз қандай эди?

– Фақат ғалаба қозониш! Жамоамиз майдонга ҳар қандай жамоага қарши шундай кайфиятда тушади. Яна шуни қўшимча қиламанки, ҳар йили таркибни алмаштиравериш ҳам ҳар доим наф бермавермайди. Мана “Насаф”ни олинг уларнинг таркиби 2-3 ўйинчини ҳисобга олмаганда деярли бир хил таркибда ўйнаб келишаяпти ва уларнинг ўйинини кўриб бунга баҳо бераверинг. “Насаф” бугунги ўйин билан кетма-кет икки ўйинда 1:0га ютқазиб, охирида ғалаба ғалаба қозонаяпти. Бу албатта жамоадан катта ирода талаб этади ва улар буни уддалашаяпти. Уларни ғалаба билан табриклайман.

– Жамоангиз мана олти турни ортда қолдирди, улардан қайси бир ўйинни мазмунли ўтди, днб ҳисоблайсиз?

– Шубҳасиз, бугунги ўйинини.

Манба: voha.uz
Киритилди: 22:12, 26.04.2015.
Ўқилди: 2631 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.