Бугун "Бавария" клуби Арьен Роббен ва Роберт Левандовскининг жароҳати борасида расмий маълумот бериб ўтди.
"Ҳурматли "Бавария" фанатлари, яхшилаб ўтириб олинг. Роббен ва Левандовскининг жароҳати борасида расмий хабар берамиз", - дея мюнхенликлар ўзларининг ёмон хабарларини Твиттер орқали бошлашган.
Роббеннинг болдир мушаги тортилиши ҳақидаги тахмин ўз тасдиғини топди ва у мавсум охиригача майдонга туша олмайди.
Роберт Левандовскининг эси чағ суяги ва бурни синган ҳамда мияси чайқалган. Унинг сафга қайтиш муддати номаълум.
Ҳар иккала футболчи "Бавария"нинг навбатдаги тур ўйинлари, жумладан, "Барселона"га қарши Европа чемпионлар лигаси ярим финал ўйинларида майдонга туша олмайди.













