Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Оқ-тепа» «Нефтчи»ни кубокдан чиқариб юборди!

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилган “Оқ-тепа” йирик ҳисобда ғалаба нашидасини сурди.

Биринчи бўлимдаёқ ўйин тақдирини ҳал қилган тошкентликлар Сергей Смородин дарвозасига бир-биридан чиройли голларни уришди. Сергей Рекун 13-дақиқада салкам 30 метрлардан дарвозанинг тўққизлигини нишонга олган бўлса, 35-дақиқада Темур Ҳакимов жарима майдони ичида чиройли ҳаракати билан Смородиннинг узоқ бурчагини бурама зарбаси билан нишонга олди – 2:0.

Орадан беш дақиқа ўтиб энди Усмонхўжаев чиройли голи билан мухлисларни хурсанд қилди. Тажрибали ярим ҳимоячи чап қанотда 22 метрлардан белгиланган жарима тўпини Смородиннинг бўйидан ошириб, дарвозага жойлади. Меҳмонлар ҳали ўзларига келиб улгурмасидан тўртинчи тўп ҳам “Нефтчи” дарвозасидан жой олди. Темур Ҳакимов дублини нишонлаб, тўпни дарвозабонинг устидан оширди ва ҳисоб 4:0.

Танаффусдан кейин меҳмонлар ўзларига келишди. Натижада 56-дақиқада ҳисоб биттага қисқарди. Қолган дақиқаларда футболчиларимиз рақибга гол уриш имкониятини бермади. Натижада тарихда илк бор тўқнаш келган жамоалар ўртасидаги беллашувда “Оқ-тепа” йирик ҳисобда ғалаба нашидасини сурди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалида олий лиганинг яна бир вакили “Насаф”га қарши ўйнаймиз.

Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал
ОҚ-ТЕПА – НЕФТЧИ – 4:1 (4:0)
29 апрель. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Жасур Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).
“Оқ-тепа”: Рустам Дадабоев, Фарҳод Мирааҳматов, Жалолиддин Саидов, Зафаржон Қорақулов, Муҳаммадали Файзуллаев, Анвар Раҳимов, Собир Усмонхўжаев, Сардорбек Соибов (Маъруф Аҳмаджонов, 60), Сергей Рекун (Суҳробжон Саримсоқов, 84), Темур Ҳакимов, Абдул Азиз Юсупов (Берумий Абдунабиев, 70).
“Нефтчи”: Сергей Смородин, Ойбек Нурбоев, Достонбек Турсунов, Акмал Холматов, Шерзод Ҳакимов, Отабек Ҳайдаров (Аббос Махсталиев, 38), Жавоҳирбек Расулов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Рўзимбой Аҳмедов (Муродбек Бобожонов, 69), Абдуллоҳ Олимов, Сардор Раҳмонов (Зокиржон Нурматов, 83).
Голлар: Сергей Рекун, 13 – 1:0. Темур Ҳакимов, 35 – 2:0. Собир Усмонхўжаев, 40 – 3:0. Темур Ҳакимов, 43 – 4:0. Шерзод Ҳакимов, 56 – 4:1.
Огоҳлантириш: Акмал Холматов, 90+4.
Четлатиш: Собир Усмонхўжаев, 80.

Манба: oq-tepa.uz
Киритилди: 20:49, 29.04.2015.
Ўқилди: 4605 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.