“Кубань” клуби Россия Кубогининг ярим финалида Москванинг ЦСКА жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош мукофот учун кечадиган ўйинда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ягона гол 71-дақиқада Альмейда томонидан киритилди.
Бу билан “Кубань” ўз тарихида илк бор мамлакат кубоги финалида ўйнайди. Бир кун аввал ҳамюртимиз Виталий Денисовнинг “Локомотив” клуби меҳмонда қуйи лига вакили “Газовик” жамоасини пенальтилар сериясида таслим этиб, финалга чиққан эди.
КУБАНЬ – ЦСКА 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 71 Алмейда.
“Кубань” – Беленов, Манолев, Шуньич, Шандао, Соснин, Каборе, Попов (Букур, 87), Игнатьев, Ткачев, Рабиу (Кулик, 74), Алмейда (Бальде, 85).
ЦСКА – Акинфеев, Березуцкий, Игнашевич, Щенников, Фернандес, Натхо, Вернблум, Муса, Миланов (Панченко, 86), Головин (Дзагоев, 58), Страннберг (Ефремов, 64).
Огоҳлантиришлар: Миланов (54), Рабиу (55), Игнатьев (65), Щенников (73), Ткачев (77), Букур (90).