"Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньеста собиқ устози, ҳозирда "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола уни ўз жамоаси сафида кўришни орзу қилишига ишонади.
"Гвардиола "Бавария"га ўтганидан буён менга қўнғироқ қилдими? Йўқ. Бунга ҳожат ҳам йўқ, чунки унинг қўл остида кучли футболчилар керакгидан ортиқ. Аммо ишонаманки, баъзан мен ҳақимда ҳам ўйлаб туради", - дейди Иньеста.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ЕЧЛ яримфиналида айнан "Бавария"билан ўйнайди, дастлабки учрашув 6 май куни каталонияликлар майдонида кечса, жавоб учрашуви 12 май куни бўлиб ўтади.













