Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор”га қарши ўйинларда омадимиз келмаяпти"

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" - "Навбаҳор жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб журналистларнинг саволларига "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов жавоб қайтарди.

Бахтиёр Ашурматов ("Навбаҳор" бош мураббийи): "Ўйин бўйича йигитларга эътирозим йўқ. Улар майдонда 100 фоиз кучларини сарфлашди. "Пахтакор"га билан кечадиган беллашувларда омадимиз келмаяпти. Ўтган йили ҳам сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборгандик. Бу сафар ҳам шу холат такрорланмоқда. Биринчи бўлимда рақиб деярли ҳужум қила олмади. Бир киши кам бўлиб қолганимиздан сўнг "шерлар" ҳужумкорликни оширишди. Шу боис кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлдик. "Пахтакор" стандарт вазиятлар ижро этиш ва қарши ҳужумлар ташкил этишда хавфли эканини билардик. Бугун айнан қарши ҳужумдан сўнг гол ўтказиб юбордик. 10 киши бўлиб ҳам ғалабага иштиёқ бор эди. Гол бўлган вазиятда икки нафар марказий ҳимоячимиз рақиб жарима майдони ичида эди. Бақоев рақиб жарима майдоничи ичида йиқилган вазият мени қизиқтирмоқда. Лекин ҳали ўйинни кўриб чиқмадик. Ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Қизил карточка кўрсатилган вазиятда ҳам фикрим шундай. Ҳозир аниқ ҳеч нарса дея олмайман. 10 киши бўлиб қолиб "Пахтакор"га қарши ўйнаш оғир. Гол ўтказиб юборилган вазиятда ҳимоячи ҳам дарвозабонимиз ҳам тўпни қайтармади. 

- "Навбаҳор" ўтган йилдагидан кучсизроқ кўринмоқда. 
- Балки шундайдир. Лекин, ҳар ўйиндан ўйинга кучайтириб боришга ҳаракат қиламиз. Яна такрорлайман, "Пахтакор"га қарши ўйинларда омадимиз келмаяпти.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:50, 02.05.2015.
Ўқилди: 3390 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.