Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

“Орол”нинг навбатдаги ғалабаси. “Орол”-“Маъшал-2” 2-1

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон чемпионати 1-лигасининг 6-тур учрашувида Нукуснинг “Орол” жамоаси Муборакнинг “Машъал-2” клубини қабул қилди. Ўзбекистон кубогининг 1/16-финалида ўз майдонида “Орол” жамоаси “Шўртан”дан мағлубиятга учрагандан сўнг ўз мухлислари олдида ушбу ўйинда албатта ғалаба қозониши талаб этиларди.

Буни сезган “Орол” ўйинчилари ҳакам ҳуштаги чалиниши билан фақат олдинга ўтиб ҳужум қилишни ўз олдига вазифа этиб қуйишди. Мана шундай ҳужумларнинг бирида “Орол” жамоасининг сардори Мурод Абдимуротов бурчакдан узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига йўллаб ўйиннинг 18-дақиқасида ҳисобни очди. Уша голдан сўнг учрашув анча шиддатли кечди. Мухлислар иккала жамоа ўртасида “очиқ футбол” кўришга муваффақ бўлишди. “Орол” ва “Машъал-2” жамоалари кўплаб хавфли вазиятлар уюштирганлигига қарамасдан, барибир танаффусгача ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи таймда “Машъал-2” жамоаси бирданига иккита тажрибали ўйинчини майдонга туширишди. Сабаби, меҳмон жамоа устози бу ҳисобдан қониқмаётган эди. Бу ўзгариш ўйиннинг 70-дақиқасига келиб ўз самарасини берди. “Машъал-2” жамоаси ҳужумларининг бирида “Орол” ҳимоячилари “суний ўйиндан ташқари ҳолат”ни келтирамиз дея хатога йўл қуйишди. Бундай имкониятдан унумли фойдаланган меҳмон жамоа ҳужумчиси Бегзод Раҳмонов дарвозабон билан яккама-якка “дуэл”да устун келиб, тўпни дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни тенглаштиришди.

Лекин, меҳмонларнинг қувончи узоққа чузилмади, орадан икки дақиқа ўтиб, заҳирадан майдонга тушган Мирас Қарлибоев “Орол”нинг навбатдаги ҳужумида гол киритиб, “Орол”ни олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда томонлар харчанд уринишмасин, ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Шундай қилиб ушбу ғалабадан кейин Неъматулла Қуттибоев шогирдлари очколари сонини 13тага етказиб олишди ва мусобақа жадвалида “Зомин”дан сўнг ҳамон иккинчи ўринда бормоқда.

Нукус. “Турон” стадиони. 6-тур. “Орол” (Нукус) – “Машъал-2” (Муборак) 2:1 (1:0)
Ҳакамлар: Д.Каримов (Тошкент), Ш.Камаров (Самарқанд), С.Ҳакимов (Самарқанд)
Голлар: М.Абдимуротов (18), М.Қарлибоев (72) – Б.Раҳмонов (70)
Огоҳлантиришлар: А.Илёсов( 27), М.Ауезниёзов (36) – Ж.Исмайлов (40), З.Камолов (56), Т.Имангулов (63), Ш.Сагдуллаев (67)

“Орол”: №1-У.Янгибоев, №2-Е.Сейтназаров, №6-Ж.Пиримбетов, №7-А.Реимов, №9-Н. Таласбоев, №10-Д.Низанов, №11-Н.Ҳаипов, №12-М.Абдумуротов (с), №15-М.Ауезниёзов, №18-И.Сейтназаров, №19-А.Илёсов.
“Машъал-2”: №77-Р.Давронов, №4-М.Қосимов, №6-А.Иноятов, №7-Ш.Сагдуллаев, №8-Ж.Исмоилов, №11-Ш.Йўлдошев, №14-Б.Раҳмонов, №17-З.Камолов, №20-А.Раҳматуллаев, №24-М.Юсупов, №26Т.Юмангулов.

1-ЛИГА. «ҒАРБ» минтақаси.
«Орол» - «Машъал-2» 2:1
«Аланга» - «Зомин» 0:5
«Хоразм» - «Шердор» 1:0
«Насаф-2» - «Локомотив БФК» 1:1
«Обод» - «Ғиждувон» 7:1


“ҒАРБ” минтақаси. 6-турдан кейин мусобақа жадвали.

№ Жамоа Ў Ю Д М Т О
1 Зомин 6 5 0 1 14-2 15
2 Орол 6 4 1 1 14-4 13
3 Обод 6 3 2 1 12-5 11
4 Хоразм 6 3 2 1 4-4 11
5 Насаф-2 6 2 3 1 12-5 9
6 Локомотив-БФК 6 2 3 1 5-3 9
7 Машъал-2 6 2 1 3 7-5 7
8 Шердор 6 2 0 4 3-10 6
9 Ғиждувон 6 0 2 4 2-11 2
10 Аланга 6 0 0 6 0-24 0


АНОНС: 1-лига. «ҒАРБ» минтақаси. 7-тур ўйинлари санаси.
7 май (пайшанба)
«Локомотив-БФК» - «Обод»
«Машъал-2» - «Насаф-2»
8 май (жума)
«Шердор» - «Орол»
«Зомин» - «Хоразм»
«Ғиждувон» - «Аланга»

Абдумажид Қодиров тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:53, 04.05.2015.
Ўқилди: 4761 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.