Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария - Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид - РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер - Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла - Викинг
21/10 23:59 Бетис - Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге - Ланс
21/10 23:59 Спортинг - ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон битта ўрин кўтарилди

Баҳо:
+ | -

ФИФА бугун терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий жамоаси апрель ойи жадвалига нисбатан 1 поғона кўтарилди ва 72-ўринга жойлашди.

Бу галги ФИФА рейтингида жуда кичик ўзгаришлар бўлган. Евро-2016 саралаш босқичи доирасида Черногория-Россия ўйини бўйича УЕФАнинг қароридан сўнг (Россияга техник ғалаба, Черногорияга техник мағлубият) жадвалда айрим ўзгаришлар бўлди. Айнан черногорияликлар 5 поғона пастлаши оқибатида Ўзбекистон битта ўринга кўтарилди. Рейтинг балларимизда эса ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Ўз навбатида Россия 5та ўрин кўтарилиб, 27-қаторга чиқиб олди.

Ўзбекистон Осиёда 6-жамоа бўлиб турибди. Жамоамиз Эрон (40), Япония (50), Жанубий Корея 57, Австралия (63), БАА (68)дан кейинги ўринни эгаллаб турибди.

ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 қўшма саралашининг иккинчи босқичидаги рақибларимиз қуйидаги ўринларни банд этишган: Баҳрайн — 108, Филиппин — 137 (+2), КХДР — 156 (+1), Яман — 168 (+2).

ФИФА рейтингининг юқори қисмида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Германия бошқаришда давом этмоқда. Кейинги ўринларни Аргентина ва Бельгия банд этишган. Колумбия ва Бразилия 4 ва 5-поғоналарда қайд этилишган. Топ-10ни Голландия, Португалия, Уругвай, Швейцария ва Испания терма жамоалари тўлдириб туришибди.

Янги рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:24, 07.05.2015.
Ўқилди: 6401 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик