«Барселона» ҳужумчиси Неймар Испания чемпонатининг 36-турида «Реал Сосьедад»га қарши бўлиб ўтган ўйинда (2:0) ўз ҳисобига битта гол ёзди.
Бу гол бразилиялик футболчи учун каталонияликлар сафидаги (барча мусобақаларда) 50-гол бўлди.
Неймар бундай натижага 88та ўйинда эришди. Месси эса "Барселона" сафидаги ўзининг 50-голини 119та ўйинда урганди.