Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Енгил атлетика. Осиё чемпионатидан медаллар билан

Баҳо:
+ | -

8-11 май кунлари Қатар пойтахти Доҳада 1998-99 йилларда туғилган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Дастлабки куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан уч спортчи ўз омадини синаб кўрди.

Найза улоқтиришда Санобар Эркинова 42.04 натижа билан 6-ўринни эгаллади.

100 метр масофага югуришда Анна Шиманис саралаш баҳсида 12,84 натижани қайд этди. Кейин эса финалда 12,67 натижа билан олтинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди.

Жалолиддин Ҳамроқулов 100 метрга югуришда саралаш баҳсларида 11,08 натижани қайд этди. Ярим финалда тезроқ югурди ва маррага 11,02 сония ичида етиб келди. Финалда шахсий рекордини янгилади ва 10,94 натижа билан еттинчи ўринни эгаллади.

Иккинчи куни босқон улоқтириш секторида Асалхон Мухторова тўртинчи ўринни эгаллаши учун 47.30 м натижа кифоя қилди.

400 метрга югуриш мусобақаларининг саралаш босқичида Анжела Белова 59,75 натижа билан финалга йўлланмани қўлга киритди.

400 метрга тўсиқлар оша югуриш мусобақаси саралашида Сабина Умарова (1.05,05) ва Комила Ёқубова (1.06,05) ўз гуруҳларида маррага иккинчи бўлиб келишда ва финалда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди. Шохрух Баратов  (55,71) ҳам ушбу турда финалда қатнашадиганлар қаторидан жой олди.

Турнирнинг учинчи куни терма жамоамиз вакиллари иккита олтин медаль билан тақдирланишди.

Сафина Саъдуллаева баландликка сакрашда 1.71 натижага эришди ва Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди. Жамоадоши Шахноза Бейжигитова бор-йўғи 3 сантиметр ютқазганига қарамай жадвалда бешинчи поғонадан жой олди, холос. Уринишлар сонига кўра у ўзидан юқорироқда жойлашган икки рақибасига имкониятни бой берди.

Владислав Полюнин найза улоқтиришда 79,11 натижани қайд этди ва олтин медаль эгасига айланди. Дарвоқе, Владислав ўз ёши тоифасида мамлакатимиз рекордини янгилагани эътибога молик. Шу секторда Александр Свечников 62.22 натижа билан тўртинчи ўринни эгаллади.

Жалолиддин Ҳамроқулов 200 метрга югуришда 22,55 натижа билан ўз гуруҳида маррага биринчи бўлиб етиб келди. Ярим финалда 22,30 натижани қайд этди ва финал эшигини очди.

Уч хатлаб сакрашда Дмитрий Пупко 14.23 натижа билан бешинчи ўринни эгаллади.

200 метрга югуришда қизлар орасида Анна Шиманис 26,41 натижа билан финалдан бенасиб қолди.

400 метрга югуриш мусобақасида Анжела Белова финал иштирокчилари орасида маррага саккизинчи бўлиб келди (59,55).

Чемпионатнинг тўртинчи кунида ҳамюртларимиз яна икки бор шоҳсупага кўтарилишди.

Еттикурашда Александра Юркевская 4629 очко тўплаган ҳолда бронза медалини қўлга киритди. Ушбу мусобақада иштирок этган яна бир вакиламиз Фарида Мадиярова 3742 очко билан жадвалнинг бешинчи поғонасидан жой олди.

Уч хатлаб сакраш баҳсларида Виктория Дирдина 12.34 натижага эришди ва учинчи ўрин билан кифояланди.

400 метрга тўсиқлар оша югуришда ҳам медаллардан умидвор эдик. Афсуски, Сабина 1.03,33 натижа билан марра чизиғини кесиб ўтди ва тўртинчи бўлди. Бронза медалини қўлга киритиш учун унга бор-йўғи 0,06 сония етмади.Бошқа спортчимиз Комила Ёқубова 1.04,18 натижа  билан бешинчи ўринни эгаллади.

Худди шу турда  Шоҳруҳ Баратов маррага саккизинчи бўлиб етиб келди. Унинг натижаси 56,31.

200 метрга югуршида Жалолиддин Ҳамроқулов 22,46 натижани қайд этди ва бешинчи ўринни эгаллади.

Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар жами иккитадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди. 24 терма жамоа орасида юртдошларимиз кучли олтиликдан жой олишгани эътиборга молик.

Омонбой Тўхтамирзаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:06, 12.05.2015.
Ўқилди: 4672 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.